Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2017 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati Chiroqchi tuman hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati Chiroqchi tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-20 17:37:12
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-05 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й.,34-сон,333-модда)да белгиланган вазифалардан келиб чикиб хамда туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2016 йилда иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Кенгашининг Ахборатномаси, 1993 йил 9-сон 320-модда) 6-моддасига асосан:

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1.Банд қилиниши керак булган иш уринлари сонини ва уларга қуйиладиган талабларни белгилаш максадида ишчи гурухи 1-иловага мувофик тасдиклансин.

2.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш (2-иловага мувофик) ходимлар сони 20 нафардан ортик кишини ташкил этадиган корхоналар учун 7 фоиз (139 киши), шундан ногиронлар учун иш уринларининг энг кам сонига мувофик 3 фоиз (12 киши) микдорида ва 4 фоиз (127 киши) учун иш жойларини банд килиб куйиш ёки барпо этиш белгилансин. Жумладан, умумий банд килиб қуйилган ёки барпо этиладиган иш жойларига нисбатан:

a) ёлғиз ота, ёлғиз она хамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор куп болали ота-оналар учун 12 фоиз (17 киши);

б) таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 45 фоиз (61 киши);

в) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 11 фоиз (14 киши);

г) Пенсия ёшига якинлашиб колган шахслар учун 12 фоиз (16 киши)

д) жазони ижро этиш муассаларидан бушатилган шахслар учун 7 фоиз (8 киши)

е) ижтимоий мухофазага мухтож иш топишда кийналадиган шахсларнинг бошка тоифалари учун 7 фоиз ( 9 киши)

ё) ногиронлар учун 3 фоиз (12 киши);

3.2017 йилда банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш мақсадида махсус ишчи гуруҳи

1-иловага,2017 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхоналар рўйхати 2-иловага, корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш марказига бериб борадиган ахбороти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4.Тумандаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар 2017 йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи хажмда иш ўринлари банд қилиб қўйилишини, тайёр бўлишини ҳамда бу тўғрида туман бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунгача ёзма равишда ахборот беришни таъминласин.

5.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш корхона, муассаса, ташкилотлар (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида амалга ошириб, бу тўғрида туман бандликка кўмаклашиш марказига йилнинг биринчи чораги тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш топширилсин.

6.Ушбу қарорни бажармаган ташкилотга “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом” нинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

7.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил

20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги Низом” га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган корхона, ташкилот ва муассасалар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

8. Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори А.Сапаровга бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

9.Чирокчи туман ҳокимининг 2015 йил 30 сентябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Х-724/09-сонли қарори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10.Мазкур карорнинг ижросини назорат килиш туман ҳокимининг ўринбосари,ҳотин–қизлар қумитаси раиси Д.Акбарова зиммасига юклатилсин.

11. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш (2-иловага мувофик) ходимлар сони 20 нафардан ортик кишини ташкил этадиган корхоналар учун 7 фоиз (139 киши), шундан ногиронлар учун иш уринларининг энг кам сонига мувофик 3 фоиз (12 киши) микдорида ва 4 фоиз (127 киши) учун иш жойларини банд килиб куйиш ёки барпо этиш белгилансин. Жумладан, умумий банд килиб қуйилган ёки барпо этиладиган иш жойларига нисбатан: a) ёлғиз ота, ёлғиз она хамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор куп болали ота-оналар учун 12 фоиз (17 киши); б) таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 45 фоиз (61 киши); в) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 11 фоиз (14 киши); г) Пенсия ёшига якинлашиб колган шахслар учун 12 фоиз (16 киши) д) жазони ижро этиш муассаларидан бушатилган шахслар учун 7 фоиз (8 киши) е) ижтимоий мухофазага мухтож иш топишда кийналадиган шахсларнинг бошка тоифалари учун 7 фоиз ( 9 киши) ё) ногиронлар учун 3 фоиз (12 киши);2017 йил 1 январдан2017 йил давомидаИшчи комиссия

So`rovnoma natijalari