Hujjat nomi
Навоий вилояти бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNavoiy viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNavoiy viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-01-20 16:01:39
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-02-04 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 385-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 24 декабрдаги 84, 2014-37-сонли қўшма қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 26 декабрь куни рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2643) ижросини таъминлаш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Қуйидагилар:

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорлари 1-иловага;

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қиймати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят ҳокимининг 2014 йил 29 январдаги “Вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги Қ-16-сонли қарори (“Дўстлик байроғи” газетаси, 2014 йил, 9-сон (3356) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Раззоқов зиммасига юклатилсин.

Навоий вилояти ҳокими Э.Турдимов


[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Pirmatov Asror Askaraliyevich 2015-01-21 19:12:59
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2014 йил 30 декабрдаги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги қарори (рўйхат рақами 2643, 2014 йил 26 декабрь) иловасида ҳўл мевалар учун Вилоятлар марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда минимал ставка 2000 сўм қилиб белгиланган. Шунга кўра Навоий вилоят ҳокимлиги томонидан қанақа асосларга кўра ишлаб чиқилган мазкур қарор лойиҳа 1-иловасининг 1.1-бандида ҳўл мевалар сотганлик учун ставка 3600 сўм (яъни 2000 сўмга нисбатан бу 80% юқори) қилиб белгиланган. Ваҳоланки, Президентимизнинг жорий йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишлаб қилган маърузарларида иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар ҳажми 2014 йилда 23,2 фоизга ошганлигини қайд этиб, жорий йилда ҳам иқтисодий ўсиш ва аҳоли даромадларини ўтган йилдаги каби ошириш назарда тутилган. Бироқ вилоят ҳокимининг мазкур қарор лойиҳаси иловасидаги аксарият бандларда ставкалар 30-60 % ошириб белгиланётганлигини кўришимиз мумкин. Бунга изоҳ талаб қиламан.
Qabul qilindi 2015-04-24 19:29:45

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишНавоий вилояти ҳокимининг қарори лойиҳаси19.01.2015Навоий вилояти ҳокимлиги
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштириш.Ягона порталда: муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани; жадвални; норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш.20.01.2015Навоий вилояти ҳокимлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЛойиҳани белгиланган тартибда Ягона порталда муҳокама қилиш20.01.2015-04.02.2015Навоий вилоят ҳокимлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш06.02.2015 Навоий вилояти ҳокимлиги
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ташкилот ва муассасалар билан келишишЯгона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қайта жойлаштириш ва лойиҳани ташкилот, муассасалар билан келишиш07.02.2015Навоий вилояти ҳокимлиги
6Ишлаб чиқилган норматив-хуқуқий хужжатни тасдиқлаш учун киритишИшлаб чиқилган норматив-хуқуқий хужжатни тасдиқлаш учун Навоий вилояти ҳокимига киритиш13.02.2015Навоий вилояти ҳокимлиги

So`rovnoma natijalari