Hujjat nomi
2017 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurxondaryo viloyati Angor tumani hokimligi
Hujjat muallifiSurxondaryo viloyati Angor tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-21 08:24:45
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-06 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 186-сонли қарори ижросини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2017 йил туманда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш ўринларини банд қилиш мақсадида ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш марказининг 2016 йил
“_____” ___________ даги ______-сонли хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги ташкилот, корхона ва муассасалардаги (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан (иловага асосан) 20 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 40,0 фоиз (58 киши);

таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун 39,3 фоиз (57 киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлардан, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Фавқулотда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилганлар учун 6,2 фоиз (9 киши);

ногиронлар учун 3,4 фоиз (5 киши);

Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида хисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 2,0 фоиз (3 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 4,8 фоиз (7 киши);

одам савдосидан жабрланганлар учун 2,7 фоиз (4 киши);

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 1,4 фоиз
(2 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун – уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлардан, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Фавқулотда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилганлар учун – уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар хисобга олинган ҳолда) бериладиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун – уларни касби бўйича тайёргарлиги хисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари бўлишлигини таъминласин.

3. Ушбу қарор иловасида кўрсатиб ўтилган барча ташкилот раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига нисбатан “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жаримага тортилсин.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ҳамда ногирон шахслар учун иш ўринлари банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда ташкилот учун қуйидаги имтиёзлар белгиланиши:

ишлаб чиқариш участкалари (цехлар) ташкил қилиш учун нотурар жой бинолари биринчи навбатда ажратилиши;

ушбу иш жойларни барпо қилишда сарфланган маблағнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари хисобидан қопланиши тавсия этилсин.

6. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ж.Самандаров) бир ҳафта муддатда ушбу қарор иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

7. Туман ҳокимининг 2015 йил 3 сентябрдаги 1170-сонли қарори 2017 йил
1 январидан ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

8. Ушб қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Рахматов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими:Б.Ортиқов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор қабул қилишАнгор тумани ҳудуди бўйича20 кун ичидаАнгор тумани ҳудуди бўйича

So`rovnoma natijalari