Hujjat nomi
2017 йилда Музробот туманидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurxondaryo viloyati Muzrabot tumani hokimligi
Hujjat muallifiSurxondaryo viloyati Muzrabot tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-21 08:40:08
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-06 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Музработ туман Бандликка кўмаклашиш марказининг 2016 йил
4 сентябрдаги 218-сон хатини кўриб чиқиб,Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтожва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомгани тасдиқлаш ҳақида”гиқарори ижросини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2017 йил туманда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш ўринларини банд қилиш мақсадида туман бандликка кўмаклашиш марказининг 2016 йил 4 сентябрдаги 218-сон хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлатҳокимиятитўғрисида”гиҚонуннинг 6-моддасига асосан.

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н

1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”гиқонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2017 йилда Музработ туманидаги ташкилот, корхона ва муассасалардаги (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сонидан (иловага асосан) 20 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумаладан;

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота-оналар учун
25 фоиз (42 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 50 фоиз (83 киши):

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 10 фоиз (16 киши):

ногиронлаор учун 3 фоиз (5 киши):

бандликка кўмаклашиштуманмарказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 3 фоиз (5 киши);

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун
3 фоиз (5 киши);

одам савдосидан жабрланганлар учун1 фоиз (2 киши);

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун
4 фоиз (7 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилайди.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан;

ўн турт ёшгача болалари ва ногирон болаларибўлганёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун - болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларини уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун - уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун-уларнинг касби бўйичатайёргарлигига мувофиқ иш ўринлари;

ногиронлар учун - меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса - махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Тумандаги барча ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарор билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин.

4. Ушбу қарорни бажарилмаган ташкилотга “Ижтимоий муҳофазага муҳтожва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

5. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ҳамда ногирон шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйишсонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда ташкилот учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:

ишлаб чиқариш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун нотурар жой бинолари биринчи навбада ажратилиши;

ушбу иш ўринлари барпо қилишда сарфланган маблағнинг бир қисми бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш.

6. Туман бандликка кўмаклашиш маркази (З.Худойқулов) бир ҳафта муддатда ушбу қарор иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устиданназоратни таъминласин.

7. Туман ҳокимининг 2015 йил 22 сентябрдаги 480-сон қарори 2017 йил
1 январдан ўз кучини йўқотиши белгилансин.

8. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Қ.Каримов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокимиА.Хўжамқулов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор қабул қилишМузробот тумани ҳудуди бўйича20 кун ичидаМузробот тумани ҳудуди бўйича

So`rovnoma natijalari