Hujjat nomi
Олтинсой туманидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни 2017 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurxondaryo viloyati Oltinsoy tumani hokimligi
Hujjat muallifiSurxondaryo viloyati Oltinsoy tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-21 08:43:13
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-06 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида”ги 186-сонли қарори ижросини таъминлаш аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2017 йил туманда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш ўринларини банд қилиш мақсадида ва туман бандликка кўмаклашиш марказининг 2016 йил 6 сентябрдаги 272-сон хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

Қ А Р О РҚ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги ташкилот, корхона ва муассасалардаги (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан (иловага асосан) 20 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида. Шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 61 киши;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 174 киши;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 9 киши;

ногиронлар учун 8 киши;

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 6 киши;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий ҳарактердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун
13 киши;

сафарбарлик чакируви захирасига киритилган шахслар учун 3 киши;

кичик ёшли болалари булган ишламайдиган аёллар учун 9 киши;

одам савдосидан жабрланганларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий ахамиятли касалликлар билан огриётганлар учун 5 киши;

миқдорида иш ўринлари захирасини белгилайди.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан
ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини
таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига
мувофиқ бўлиши керак. шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун – болалари ва ногирон болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олган ҳолда) бериладиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий ҳарактердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун – уларнинг касби бўйича тайёргарлиги ҳисобга олган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб ҳунарга малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Тумандаги барча ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Ушбу қарорбажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор
шахсларига Ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган
шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш
тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

5. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ҳамда ногирон шахслар учун иш ўринларини бандқилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда ташкилот учун қонунда белгиланган имтиёзлар белгиланиши;

2

ишлаб чиқариш участкалари (цехлар) ташкил қилиш учун нотурар жой бинолари биринчи навбатда ажратилиши;

ушбу иш жойларни барпо қилишда сарфланган маблағнинг бир қисмини бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида иш билан таъминлашга кўмаклашиш маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.

6. Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази бир ҳафта муддатда ушбу қарор иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

7. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Абдурайимов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими:Х.Саматов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор қабул қилишОлтинсой тумани ҳудуди бўйича20 кун ичидаОлтинсой тумани ҳудуди бўйича

So`rovnoma natijalari