Hujjat nomi
2017 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurxondaryo viloyati Sariosiyo tuman hokimligi
Hujjat muallifiSurxondaryo viloyati Sariosiyo tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-21 08:46:15
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-06 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 186-сонли қарорига асосланиб, тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтожшахсларни иш билан бандлигини ошириш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Тумандаги мулккчилик шаклидан қатъий назар рўйхатдаги ишловчилар сони 20 кишидан ортиқ бўлган корхона ва ташкилотларда ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиқиб ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 360 та иш ўринлари банд қилинганлиги, жумладан:

Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 32 фоиз (115 киши);

Таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 43,3 фоиз (156 киши);

Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 10,3 фоиз (37 киши);

Ногиронлар учун 1,4 фоиз (5 киши);

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза килиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган Пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 5 фоиз (18 киши);

Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд карорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 3,3 фоиз (12 киши);

Одам савдосидан жабирланган шахслар учун 1,4 фоиз (5 киши);

Ижтимоий муҳофазага мухтож шахсларни бошқа тоифалари учун
3,3 фоиз (12 киши) миқдорида иш ўринлари захираси корхона ва ташкилотлар кесимида белгиланганлиги иловага мувофик тасдиклансин.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг мехнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ ташкил этилсин.

3. Иловада кўрсатилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган корхонада иш ўринлари банд қилиб куйиладиган касблар ва лавозимлар тўғрисидаги маълумотни шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазата муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлар ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда корхона ва ташкилотларни мансабдор шахсларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши белгилаб қўйилсин.

5. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб кўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда корхона ва ташкилотлар учун Конунда назарда тутилган имтиёзлар белгилансин.

6. Бандликка кўмаклашиш маркази директори (А.Қурбонов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни иловасида кўрсатилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ва назоратни таъминласин.

7. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

8. Ушбу қарорни ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Йулдошов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими : Ҳ.Ж.Мингбоев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор қабул қилишСариосиё тумани ҳудуди бўйича20 кун ичидаСариосиё тумани ҳудуди бўйича

So`rovnoma natijalari