Hujjat nomi
2017 йил давомида Узун туманидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurxondaryo viloyati Uzun tumani hokimligi
Hujjat muallifiSurxondaryo viloyati Uzun tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-21 08:51:27
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-06 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 186-сон қарорининг ижросини таьминлаш, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2017 йил туманда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш ўринларини банд қилиш мақсадида туман Бандликка кўмаклашиш марказининг 2016 йил 05 сентябрдаги 05/272-сонли хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

ҚАРОРҚИЛАМАН:

1.Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун Узун туманидаги ташкилот, корхона ва муассасалардаги (кейинги ўринларда “ташкилот” деб аталади) ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан (иловага асосан) 20 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ёлғиз ота-оналар ҳамда ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бор кўп болали ота – оналар учун 42,9 фоиз(76 киши ):

ўрта махсус, касб-ҳунар таьлим муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таьлим олган битирувчилар учун 42,4 фоиз (75 киши):

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 6,2 фоиз (11 киши):

Ногиронлар учун 2,8 фоиз (5 киши);

Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган , жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар

учун 3,4 фоиз (6 киши);

Одам савдосидан жабрланганлар учун2,3 фоиз (4 киши);

Миқдорда иш ўринлари захирасини белгилайди.

2.Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришни таъминлай-диган санитария–гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

- ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбурияти бўйича вазифаларини уйғунлаштириш имкониятини берадиган ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

- таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

- муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун - уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ иш ўринлари;

- ногиронлар учун – меҳнат шароитлари аттестациясидан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) бериладиган;

- жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун – уларнинг касби бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолда иш ўринлари, муайян касб – ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса - махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Тумандаги барча ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Эътироф этилсинки, ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

5. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналадиган ҳамда ногирон шахслар учун иш ўринлари банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда ташкилот учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:

- ишлаб чиқариш участкалари (цехлар) ташкил қилиш учун нотурар жой бинолари биринчи навбатда ажратилиши;

- ушбу иш жойларини барпо қилишда сарфланган маблағнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш.

6. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (А.Содиқов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

7. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирган ҳисоблансин.

8. Туман ҳокимининг 2015 йил 26 сентябрдаги 869-сон қарори 2017 йил
1 январдан ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилсин.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Шаймарданов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими:Н.Тилабов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор қабул қилишУзун тумани ҳудуди бўйича20 кун ичидаУзун тумани ҳудуди бўйича

So`rovnoma natijalari