Hujjat nomi
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифалари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-03-18 15:12:51
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-04-02 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни рағбатлантириш, халқ ижодиёти соҳасига аҳолининг кенг қатламларини жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда халқ ҳунармандларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил

17 ноябрдаги 306-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларнинг
ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифалари рўйхатига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимча киритилсин:

3-банддан “, темирчилик, тунукачилик ишлари” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:

“Темирчилик, тунукачилик, ганч ва ёғоч ўймакорлиги, шунингдек ёғочдан тайёрланган халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари, чинни, фаянс, кулолчилик маҳсулотлари, миллий чопон ва дўппилар, гул босилган газлама ва чокли буюмлар, чармдан ясалган буюмлар, миниатюра, зардўзлик, каштачилик, ранг тасвир, наққошлик, кандакорлик ва ёдгорлик буюмлари тайёрлаш билан шуғуланувчи жисмоний шахслар – ҳунармандлар”.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Бобоев Кўпал Абдуллаевич 2015-03-23 13:05:07
Автотранспорт хизматида юкларни халкаро йуналишдарда ташиш хизмати курсатиш ни хам 3-бандга кушиш керак. Чунки НКМ ни хар битта машинада олиб юришни имконияти йук

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар икки ой муддатда ўзалари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ усталари, ҳунармандлари, мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмасига ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ҳунармандлар ўртасида кенг ёритиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш тавсия этилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari