Hujjat nomi
Шўрчи туманидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни 2017 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurxondaryo viloyati Shurchi tumani hokimligi
Hujjat muallifiSurxondaryo viloyati Shurchi tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-21 08:55:39
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-06 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”гиқарорининг ижросини таьминлаш аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2017 йил туманда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш ўринларини банд қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

ҚАРОРҚИЛАМАН:

1.Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун Шўрчи туманидаги ташкилот, корхона, ва муассасалардаги (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан (иловага асосан) 20 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида шу жумладан:

- ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган кўп болали ота – оналар учун 31.1 фоиз (69 иш ўрни);

-ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 54.9 фоиз (122 иш ўрни);

-Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 3.1 фоиз (7иш ўрни);

- ногиронлар учун 2,7 фоиз (6 иш ўрни);

- бандликка кўмаклашиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 2,2 фоиз (5 иш ўрни);

- жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 2.2фоиз (5 иш ўрни);

-Одам савдосидан жабрланган шахслар учун 2.7 фоиз (6 иш ўрни);

-Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 0.9 фоиз (2 иш ўрни)миқдорда иш ўринлари заҳирасини белгилайди.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришни таъминлайдиган санитария – гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

- ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун – болаларнитарбиялаш ва меҳнат мажбурияти бўйича вазифаларини уйғунлаштириш имкониятини берадиган ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

- ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учунуларнинг касби бўйича таёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ иш ўринлари;

- ногиронлар учун меҳнат шароитлари аттестациясидан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) бериладиган;

- жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун - уларнинг касби бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолда иш ўринлари, муайян касб–ҳунарга малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Тумандаги барча ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларнинг ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

5. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқчаишўринлариташкил этилгандаташкилотучунқуйидаги имтиёзларбелгиланади:Ижтимоиймуҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга.

‎‎6. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Д.Бегматов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарларига етказилишини ҳамда бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

7. Тумандаги «Жараён» газетаси (Б.Элмуродова) ушбу қарорни расмий нашрда эълон қилинишини таъминласин.

8. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киргандеб ҳисоблансин.

9. Шўрчи туман ҳокимининг 18 сентябр 2015 йилдаги № 670-сонли қарори 2017 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ижтимоий иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Ш.Абдуллаев зиммасига юклатилсин.

Шўрчи туман ҳокими: Х.Н.Маматқулов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор қабул қилишШўрчи тумани ҳудуди бўйича20 кун ичидаШўрчи тумани ҳудуди бўйича
2Қарор қабул қилишШўрчи тумани ҳудуди бўйича20 кун ичидаШўрчи тумани ҳудуди бўйича

So`rovnoma natijalari