Hujjat nomi
Қизириқ туманидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни 2017 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurxondaryo viloyati Qiziriq tumani hokimligi
Hujjat muallifiSurxondaryo viloyati Qiziriq tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-22 14:29:08
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-07 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 186-сон қарори ижросини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2017 йил туманда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида туман Бандликка кўмаклашиш марказининг 2016 йил 4 сентябрдаги 01-10/319-1-сон хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

Қ А Р О РҚ И Л А М А Н:

1.Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги ташкилот, корхона ва муассасалардаги (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан (иловага асосан) 20 кишини ташкил этадиган 7 фоизгача бўлган миқдорда шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 31,3фоиз (50 киши);

ўрта-махсус касб ҳунар таълим муассасаларини тамомлаган, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун
52,8 фоиз(88 киши);

қуроллик кучларда муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун
2,5 фоиз (5 киши);

ногиронлар учун2,4 фоиз (4 киши);

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1,8 фоиз (3 киши);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 3,1 фоиз (5 киши);

одам савдосидан жабрланган шахслар учун1,2 фоиз (2 киши);

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун
4,0 фоиз (6 киши) миқдорида иш ўринлари ажратилсин.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун–болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларни тугатган ёшлар учун–уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари аттестациясидан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) бериладиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун – уларни касби бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб ҳунарга малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Тумандаги барча ташкилот раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда маъсул мансабдор шахсларга ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг15-бандига мувофиқ жарима солиниши эътироф этилсин.

5.Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қиййналадиган ҳамда ногирон шахслар учун иш ўринлари банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этган ташкилот учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:

ишлаб чиқариш участкалари (цехлар) ташкил қилиш учун нотурар жой бинолари биринчи навбатда ажратилиши;

ушбу иш жойларини барпо қилишда сарфланган маблағнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш.

6. Туман бандликка кўмаклашиш маркази (А.Аннақулов) бир ҳафта муддатда ушбу қарор иловасида кўрсатилган ташкилотлар эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

7.Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан кучга киради.

8.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ғ.Хайдаров зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокимиО.Алимарданов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор қабул қилишҚизириқ тумани ҳудуди бўйича20 кун ичидаҚизириқ тумани ҳудуди бўйича

So`rovnoma natijalari