Hujjat nomi
2017 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurxondaryo viloyati Sherabod tumani hokimligi
Hujjat muallifiSurxondaryo viloyati Sherabod tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-22 14:34:09
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-07 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 186-сонли қарори ижросини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2017 йил туманда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш ўринларини банд қилиш мақсадида туман
Бандликка кўмаклашиш марказининг 2016 йил 07 сентябрдаги 199-сонли хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож
ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун Шеробод туманидаги ташкилот, корхона ва муассасалардаги (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ходимларининг рўйхат бўйича ўрта сонидан (иловага асосан) 20 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 40,0 фоиз (100 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 41,6 фоиз (104 киши);

Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларидан, ички ишлар вазирлиги, миллий хавфсизлик хизмати ва фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилган шахслар учун 4,0 фоиз (10 киши);

ногиронлар учун 2,4 фоиз (6 киши);

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 3,2 фоиз (8 киши);

жазони ўташ муассаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 2,8 фоиз (7 киши);

одам савдосидан жабрланганлар учун 1,2 фоиз (3 киши)

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 4,8 фоиз (12 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гегиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларини уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларидан, ички ишлар вазирлиги, миллий хавфсизлик хизмати ва фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар
учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Тумандаги барча ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарор билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Ушбу қарор ижроси таъминланмаган тақдирда ташкилот раҳбарларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима солинади.

5. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ҳамда ногирон шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда ташкилот учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:

ишлаб чиқариш участкалари (цехлар ) ташкил этиш учун нотурар жой бинолари биринчи навбатда ажратилиши;

ушбу иш ўринлари барпо қилишда сарфланган маблағнинг бир қисми
туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш.

6. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (М.Исмоилов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни, қарорнинг иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

7. Шеробод туман ҳокимининг 2014 йил 7 октябрдаги 774-сонли қарори 2017 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Беккелов зиммасига юклатилсин.

Шеробод тумани ҳокими Р.Авазов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор қабул қилишШеробод тумани ҳудуди бўйича20 кун ичидаШеробод тумани ҳудуди бўйича

So`rovnoma natijalari