Hujjat nomi
«Термиз шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurxondaryo viloyati Termiz shahar hokimligi
Hujjat muallifiSurxondaryo viloyati Termiz shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-22 14:39:28
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-07 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори ижросини таъминлаш аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишга қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2017 йил шаҳарда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш ўринларини банд қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

Қ А Р О РҚ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолин иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун Термиз шаҳридаги ташкилот, корхона ва муассасалардаги (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан (иловага асосан)
20 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 19.1 фоиз (107 киши):

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 54.7 фоиз (306 киши):

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 10.0 фоиз (56 киши):

ногиронлар учун 2.9 фоиз (16 киши):

бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш шаҳар марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1.8 фоиз (10 киши):

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 4.8 фоиз (27 киши):

Одам савдосидан жабирланганларни иш билан таъминлаш учун 1.4 фоиз (8 киши):

Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 5.19 фоиз
1

(27 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун-болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун-уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун-уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ иш ўринлари;

ногиронлар учун-меҳнат шароитлари аттестациясидан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) бериладиган иш ўринлари;

бандликкакўмаклашишмарказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун-махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун-уларни касби бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб ҳунарга малакага эга бўлмаган шахслар учун эса-махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Шаҳримиздаги барча ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

5. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ҳамда ногирон шахслар учун иш ўринларини банд қилибқўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилган ташкилот учун қўйидаги имтиёзлар белгиланди:

-ишлаб чиқариш участкалари (цехлар) ташкил қилиш учун нотурар жой бинолари биринчи навбатда ажратиш:

-ушбу иш жойларни барпо қилишда сарфланган маблағнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш.

6. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (А.Чоршанбиев) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

7. Ушбу қарор расмий нашрга эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирган ҳисобланади.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари П.Тошпўлатов зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими:И.Сатторов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор қабул қилишТермиз шаҳар ҳудуди бўйича20 кун ичидаТермиз шаҳар ҳудуди бўйича

So`rovnoma natijalari