Hujjat nomi
Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни 2017 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurxondaryo viloyati Qumqo`rg`on tumani hokimligi
Hujjat muallifiSurxondaryo viloyati Qumqo`rg`on tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-22 14:58:14
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-07 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таьминлаш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида”ги 186-сон қарорининг ижросини таьминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2017 йилда туманда аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш ўринларини банд қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Қонуннинг6, 25-моддаларига асосан,

Қ А Р О РҚ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таьминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасигаасосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги ташкилот корхона ва муассасалардаги (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ходимларнинг рўйхат бўйича сонидан (иловага асосан) 20 кишидан кўпни ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида шу жумладан:

-14 ёшгача ногирон боласи бор ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда кўп болали ота-оналар учун 37,9 фоиз (74 киши);

-Ногиронлар учун 1.5 фоиз (3 киши);

-Таьлим муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таьлим олган битирувчилари учун49.2 фоиз (96 киши);

-Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий ҳизматдан бўшатилганлар учун 2.1 фоиз (4 киши);

-Туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шаҳслар учун1.5 фоиз (3 киши);

-Жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий ҳарактердаги мажбурий чоралар кўрилган шаҳслар учун2,6 фоиз (5 киши);

-Одам савдосидан жабрланганлар учун 1.1 фоиз (2 киши);

-Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 4.1 фоиз(8 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ҳодимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан;

- 14 ёшгача ногирон боласи бор ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда кўп болали ота-оналар, кичик ёшли болалари бўлган ишламайдиган аёллар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларини уйғунлаштириш имконини берадиган ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

- Таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

- Муддатли ҳарбий ҳизматдан ва сафарбарлик чақируви захирасидан бўшатилганлар учун уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

- Ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ҳодимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва мехнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

- Жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий ҳарактердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, одам савдосидан жабрланган шаҳслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолда иш ўринлари муайян касб ҳунар, малакага эга бўлмаган малака касб талаб этмайдиган иш ўринлари.

3. Иловада кўрсатилган тумандаги барча ташкилот рахбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20-августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) иловада кўрсатилган иш ўринларини ташкил этишни таьминласинлар.

4. Ушбу қарор талабини бажармаган ташкилотга “Ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинсин.

5. Мазкур қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда ташкилотлар учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади;

- Ногиронлар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдоридан ортиқча иш жойлар барпо этган иш берувчилар Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексида белгиланган тартибда солиқ солиш бўйича имтиёзларга эга бўладилар;

- ишлаб чиқариш участкалари (цехлар) ташкил этиш нотурар жой бинолари биринчи навбатда ажратилиши, ушбу иш ўринлари барпо қилишда сарфланган маблағнинг бир қисми бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида иш билан таьминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эгадир.

6.Бандликка кўмаклашиш маркази (Ш.Қурбонов) бир хафта муддатда ушбу қарорни биринчи бандида кўрсатилган ташкилот рахбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

7.Иловадагибарча ташкилот рахбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун яратилган иш жойларининг энг кам миқдорини25 % иш жойларининг ажратилганлиги ёки банд қилиб қўйилганлиги тўғрисидаги ёзма маьлумотни 2016 йилнинг 20-декабр кунига қадар ҳамда қолган 75 % ажратилган ёки банд қилиб қўйилган иш жойлари тўғрисидаги маьлумотни 2017 йилнинг 10-апрел кунига қадар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20-августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага ва иш топишда қийналаётган шаҳслар учун ажратилган ёки банд қилиб қўйилган иш жойларига мазкур тоифадаги фуқароларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисидаги ахборотни 2017 йилнинг хар ҳисобот ойининг23-санасига қадар Қумқўрғон туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этилишини таьминлаш юклатилсин.

8. Туман ҳокимининг 2015 йил 22 Сентябрдаги 929-сонли қарори 2016 йилнинг 31-декабргача амалда бўлиши ва сўнгра ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилсин.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишҳокимнинг ижтимоий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари У.Бердимуротовнинг зиммасига юклатилсин.

10.Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб 3-ойдан кейин кучга кириши белгилаб қўйилсин.

ҲокимА.Ч.Эргашев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор қабул қилишҚумқурғон тумани ҳудуди бўйича20 кун ичидаҚумқурғон тумани ҳудуди бўйича

So`rovnoma natijalari