Hujjat nomi
2017 йил давомида Бойсун туманидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurxondaryo viloyati Boysun tumani hokimligi
Hujjat muallifiSurxondaryo viloyati Boysun tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-22 15:08:16
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-07 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш хақида”ги186-сонқарорининг ижросини таьминлаш,аҳолнинг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун2017 йил туманда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш ўринларини банд қилиш мақсадида туман Бандликка кўмаклашиш марказининг 2016 йил 08-сентябрдаги 282-сонли хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун Бойсун туманидаги ташкилот, корхона, ва муассасалардаги (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан (иловага асосан) 20 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида шу жумладан:

ёлғиз ота-оналар, ҳамда ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари боркўп болали ота-оналар учун 36.6 фоиз(74 киши ):

ўрта махсус, касб-ҳунар таьлим муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таьлим олган битирувчилар учун42.5 фоиз(86 киши):

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 5.0 фоиз (10 киши):

ногиронлар учун 3.0 фоиз (6 киши);

бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказида иш қидирувчи сифатида хисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 7.4 фоиз (15киши);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахсларучун 2.0 фоиз (4 киши);

одам савдосидан жабрланганлар учун0,5 фоиз (1 киши) миқдорда иш ўринлари захирасини белгилайди.

ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 3.0 фоиз (6 киши);

2.Ушбутоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришни таъминлайдиган санитария–гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан;

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун-болаларнитарбиялаш ва меҳнат мажбурияти бўйича вазифаларини уйғунлаштириш имкониятини берадиган ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учунуларнинг касби бўйича таёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шароитлари аттестациясидан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар хисобга олинган ҳолда) бериладиган;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касби бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолда иш ўринлари,муайян касб–ҳунарга малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Тумандаги барча ташкилотлар рахбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Эътироф этилсинки, ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг масабдор шахсларига ижтимоий химояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларнинг ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

5.Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналадиган ҳамда ногирон шахслар учун иш ўринлари банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилгандан ташкилот учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:

ишлаб чиқариш участкалари (цехлар) ташкил қилиш учун нотураржой бинолари биринчи навбатда ажратилиши;

-ушбу иш жойларини барпо қилишда сарфланган маблағнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида иш билан таъминлашга кўм аклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш;

6. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (И.Холов)10(ўн) кун муддатда ушбу қарорни иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорни бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

7.Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирган ҳисоблансин.

8. Туман ҳокимининг 2015 йил 20-сентябрдаги 531-сон қарори 2017 йил 1 январдан ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилсин.

9.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Исломов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими:Ш.Умидов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор қабул қилишБойсун тумани ҳудуди бўйича20 кун ичидаБойсун тумани ҳудуди бўйича

So`rovnoma natijalari