Hujjat nomi
Термиз туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни 2017 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurxondaryo viloyati Termiz tumani hokimligi
Hujjat muallifiSurxondaryo viloyati Termiz tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-22 15:38:39
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-07 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил20 августдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 186-сонли қарори ижросини таъминлаш аҳолининг ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2017 йил туманда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш ўринларини банд қилиш мақсадида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг2016 йил 9 сентябрдаги №211-сонли хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун Термиз тумандаги ташкилот, корхона ва муассасалардаги (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан (иловага асосан) 20 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она вакўп болали ота-оналар учун 24 фоиз (36 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 60 фоиз (87 киши);

муддатли харбий хизматдан бўшатилганлар учун 5 фоиз(8 киши);

ногиронлар учун 1фоиз (2 киши);

Бандликка кўмаклашиши ва аҳолиниижтимоий муҳофаза қилиш туманмарказидан иш қидирувчи сифатида хисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 4 фоиз (6 киши);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 1 фоиз (2 киши);

одам савдосидан жабрланган фукаролар учун 1 фоиз (2 киши );

ижтимоий мухофазага мухтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 1 фоиз (2 киши ); микдорида иш ўринлари захирасини белгилайди.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларинитўсиқларсиз бажаришини таъминлайдигансанатирия-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига эга бўлиши керак, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун - болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари аттестациясидан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг ахволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) бериладиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахсларучун–уларни касби бўйича тайёргарлиги хисобга олинган холдаги иш ўринлари, муайян касб хунарга малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Тумандаги барча ташкилот раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлансинлар.

4. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

5. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ҳамда ногирон шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда ташкилот учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:

ишлаб чиқариш участкалари (цехлар) ташкил қилиш учун нотурар жой бинолари биринчи навбатда ажратилиши;

ушбу иш жойлари барпо қилишда сарфланган маблағнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш;

6. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори (М.Сариева)га бир ҳафта муддатда ушбу қарорни иловасида кўрсатилган ташкилот, корхона муассаса рахбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

7. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Я. Қаршиевга юклатилсин.

Туман ҳокимиБ.Холназаров

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор қабул қилишТермиз тумани ҳудуди бўйича20 кун ичидаТермиз тумани ҳудуди бўйича

So`rovnoma natijalari