Hujjat nomi
2017 йилда тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiBuxoro viloyati Buxoro tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-22 15:46:58
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-07 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Туман Бандликка кўмаклашиш марказининг иш жойларининг энг кам миқдорини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаѐтган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори (квоталанган иш ўринлари) корхона ташкилотлар ҳамда меҳнат бозорида тенг рақобатлашиши имконига эга бўлмаган шахсларнинг тоифасига мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаѐтган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, муассаса ва ташкилотлар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 392 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан: ўн тўрт ѐшга тўлмаган ва ногирон болалари бор ѐлғиз ота, ѐлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналар учун 10.7 фоиз (37 киши); Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти Бухоро тумани ҳокими Қ А Р О Р И O’zbekiston Respublikasi Buхoro viloyati Buхoro tumani hokimi Q A R O R I 2 ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ѐшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 70.2 фоиз (275 киши); Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 9.4 фоиз (42 киши); ногиронлар учун 3.06 фоиз (12 киши); туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ѐшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0.7 фоиз (3 киши); жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ѐки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 3.31 фоиз ( 13 киши); одам савдосидан жабрланганлар учун 2.55 фоиз (3 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаѐтган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Ушбу қарорнинг иккинчи бандида кўрсатилган шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз рад этган иш берувчи ва унинг ваколатли шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилсин.

5. Туман ҳокимлиги девонхонаси (С.Ҳамроев)га бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказилишини таъминлаш топширилсин.

6. Мазкур қарор “Галаосиѐ овози” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У.Ражабов зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
12017 йилда тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаМажбурий31.12.2017Корхона ва ташкилотлар

So`rovnoma natijalari