Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Xonqa tumani hokimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Xonqa tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-26 17:23:01
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-11 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган

шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб

қўйиш тўғрисида

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1995 й., 6-сон, 118-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами 2008 й., 34-сон, 333-модда) билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни иш билан таъминлаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Хонқа туманида 2017 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида, иш ўринларини банд қиладиган корхона, ташкилотлар ва муассасалар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Корхона ва ташкилотлар ҳамда муассасаларда ходимларнинг, рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 200 кишини ташкил этадиган 100 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 10,5 фоиз ( 21 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 65,5 фоиз (131 киши);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 3,5 фоиз (7 киши);

ногиронлар учун 1,0 фоиз (2 киши);

бандликка кўмаклашиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1,0 фоиз (2 киши);

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 1,5 фоиз
(3 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилайди;

одам савдоси жабрдийдалари ва бошқа тоифадаги шахслар учун 17,0 фоиз
(34 киши).

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария ва гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминлансин. Шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малакани талаб қилинмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари муайян касб-ҳунарга малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари ташкил қилинсин.

4. Корхоналар ва ташкилотлар ҳамда муассасаларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилинган касб ва лавозимлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун кўрсатилган иш ўринлар ташкил қилинишини таъминласин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини таъминламаган корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима қўллансин.

7. Бандликка кўмаклашиш туман маркази (Р.Юсупов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин.

8. Ушбу қарор 2017 йил 1 январдан кучга кириши муносабати билан туман ҳокимининг 2015 йил 25 сентябрдаги 1007қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри бўлган “Хонқа ҳаёти” газетасида эълон қилинсин.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Ғ.Саттаров зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида01.01.2017 yil01.01.2018 yilG.Sattarov

So`rovnoma natijalari