Hujjat nomi
2017 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Shovot tumani holkimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Shovot tumani holkimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-27 11:45:19
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-12 09:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1.Шовот туманида 2017 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида, иш ўринларини банд қиладиган корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ходимларнинг ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 175 кишини ташкил этадиган 100 фоиз миқдорида, шу жумладан:

14 ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 12,0 фоиз (21 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 69,1 фоиз (121 киши);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 3,4 фоиз ( 6 киши);

ногиронлар учун 1,71 фоиз (3 киши);

бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 2,85 фоиз (5 киши);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 8,0 фоиз (14 киши);

ижтимоий мухофазага мухтож шахсларни одам савдосидан жабрланганлар учун 1,71 фоиз (3 киши);

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 1,14 фоиз (2 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

14 ёшгача бўлган болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнлари тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари муайян касб-ҳунарга ва малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари ташкил қилинсин.

4. Корхоналар ва ташкилотлар ҳамда муассасаларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилинган касб ва лавозимлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Корхоналар ва ташкилотлар ҳамда муассасалар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин.

6. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

7. Бандликка кўмаклашиш маркази (Я.Акманова) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-иловада кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин.

8. Ушбу қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2015 йил 10 ноябрдаги 1856-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Яқубов зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
12. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ходимларнинг ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 175 кишини ташкил этадиган 100 фоиз миқдорида, шу жумладан: 14 ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 12,0 фоиз (21 киши); таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 69,1 фоиз (121 киши); муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 3,4 фоиз ( 6 киши); ногиронлар учун 1,71 фоиз (3 киши); бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 2,85 фоиз (5 киши); жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 8,0 фоиз (14 киши); ижтимоий мухофазага мухтож шахсларни одам савдосидан жабрланганлар учун 1,71 фоиз (3 киши); ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 1,14 фоиз (2 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.Иш ўринлари заҳирасини яратиш МунтазамТумандаги идора, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари
23. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан: 14 ёшгача бўлган болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари; таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари; муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари; ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнлари тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари; бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари; жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари муайян касб-ҳунарга ва малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари ташкил қилинсин.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлашни яхшилашМунтазамТумандаги идора, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари
36. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини ташкил қилмаган ташкилот раҳбарларини жаримага тортишҚарор топшириқлари бажарилмаган тақдирдаТегишли ташкилотлар

So`rovnoma natijalari