Hujjat nomi
2017 йилда Оқолтин туманида хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati Oqoltin tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-29 15:08:01
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-14 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ОҚОЛТИН ТУМАНИ ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2016 йил «___» _____________№ ______ сонСардоба ш.

2017 йилда Оқолтин туманида хақ

тўланадиган жамоат ишларини

ташкиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 353-сонли қарорига мувофиқ Оқолтинтуман худудидаги иш билан банд бўлмаган «ишсиз»лик мақоми берилган фуқароларни ишга жойлаштириш борасида вужудга келган оғир вазиятдан чиқиш хамда туман Бандликка кўмаклашиш марказининг таклифларига кўра ташкилот ва корхоналарда хақ тўланадиган жамоат ишларини яъни, хамма учун қулай, махсус касб-хунар тайёргарлигиталаб қилмайдиган, вақтинчалик иш жойларини барпо этиш мақсадида,Ўзбекистон Республикаси Махаллий давлат хокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6,25- моддасига асосан,

Қ А Р О РҚ И Л А М А Н :

1. Оқолтин туман корхона, ташкилот ва муассасалар (1 иловадаги рўйхат бўйича) рахбарларига туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда шартномалар асосида 2017 йил давомида хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш вазифаси юклатилсин.

2. Хақ тўланадиган жамоат ишларини маблағ билан таъминлаш иш берувчилар томонидан ўз маблағлари, шунингдек махаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамгармаси маблағлари хисобига амалга оширилади. Бунда хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар мехнатига хақ тўлаш харажатларининг:

- давлат хокимияти органига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар буйича - эллик фоизи иш берувчилар маблағлари, элликфоизи махаллий бюджетва Иш билан таъминлашгакўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобига:

- бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича - етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобига амалга оширилади.

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар рахбарлари туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштиришни Вазирлар Махкамасининг 1999 йилдаги 353-сонли қарорининг

1-иловасига яъни «Ўзбекистон Республикасидахақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш хақида»ги Низомига асосан амалга оширилсин.

4. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан 2016 йил 5 январдаги № 07-сонли Хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш тўғрисидаги қарор ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

5.11. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман хокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Ж.Джураев зиммасига юклатилсин.

6. Мазкур қарор туман хокимлигининг “Оқолтин овози” расмий нашрида эълон қилингандан уч ой ўтгач кучга киради.

ХОКИМ:Т Худайбердиев

Оқолтин туман Хокимининг 2016 йил

«___»_________даги № __ сонли қарорига 1илова

2017 йил давомида банд бўлмаган ахоли қатлами учун жамоат ишлари ташкил этиладиган туманкорхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва қишлок хўжалиги фермер хўжаликлари

РЎЙХАТИ

Шартнома тузиб, жамоат ишлари олиб борадиган ташкилотлар, корхоналар ва хўжаликлар номи.

Жамоат ишларида қатнашадиган фуқаролар сони

Жамоат иши муддати

1

«Баходир Кодир инвест» уй жой мулкдорлар ширкати

3

бир ой

2

«Сув оқова» ишлаб чиқариш корхонаси

3

бир ой

3

«Сардоба» пахта тозалаш корхонаси.

3

бир ой

4

Туман сув истемолчилари уюшмаларига қарашли фермер хўжаликлари

3

бир ой

ЖАМИ

12

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш тўғрисида 2017 йил давомида2017 йилдаҚарорда кўрсатиб ўтилган маъсул ташкилотлар

So`rovnoma natijalari