Hujjat nomi
Вилоят ҳудудида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNavoiy viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNavoiy viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-29 18:57:33
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-14 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Вилоят ҳудудида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, уларни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 28-сон, 339-модда) ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-,25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л АМ А Н:

1. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари таклифлари асосида, қуйидагилар:

вилоят давлат солиқ бошқармаси ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган, вилоят ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхати 1-иловага;

вилоят давлат солиқ, ички ишлар, архитектура ва қурилиш бошқармалари ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган, ҳар бир туман (шаҳар) бўйича кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемаси (ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатган ҳолда) 2 -11-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят ҳокимлиги аборот-таҳлил хизмати (Аслонов), вилоят компьютерлаштириш маркази давлат унитар корхонаси (Фармонов) туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда уч кун мобайнида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг тасдиқланган рўйхати, шунингдек кўчма савдо объектлари жойлашиши схемаларини (ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда) тегишли туман (шаҳар)нинг “ягона дарча” марказларида, вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилишини таъминласин.

3. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳар йили 1 ноябргача:

тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхати;

ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашиши бўйича таклифлар тайёрлаб, ҳар йили 10 ноябргача кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун вилоят ҳокимлигига киритсин.

5. Ушбу қарор “Дўстлик байроғи” газетасида расман эълон қилинсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари У.Раззоқов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишНавоий вилояти ҳокимининг қарори лойиҳасини29.09.2016 йНавоий вилоят ҳокимлиги, вилоят Архитектура ва қурилиш бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда: муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани; жадвални; норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш30.09.2016 йНавоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЛойиҳани белгиланган тартибда Ягона порталда муҳокама қилиш.30.09.2016 й. -15.10.2016Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш18.10.2016 йНавоий вилоят ҳокимлиги
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ташкилот ва муассасалар билан келишишЯгона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қайта жойлаштириш ва лойиҳани ташкилот, муассасалар билан келишиш21.10.2016 йНавоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази
6Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун киритишИшлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун Навоий вилояти ҳокимига киритиш24.10.2016 йНавоий вилоят ҳокимлиги

So`rovnoma natijalari