Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotJizzaх viloyati hokimligi
Hujjat muallifiJizzaх viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-09-30 18:23:11
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-15 09:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг2008 йил 20 августдаги 186-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2008 й., 34-сон, 333-модда) мувофиқ, 2017 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан кўпни ташкил этадиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда (кейинги ўринларда - ташкилот деб аталади) 2017 йил учун 3 фоиздан 7 фоизгача миқдорида жами 196 та иш ўринлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналар учун - 7 фоиз (18 киши);

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари учун - 3 фоиз (72 киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун - 3 фоиз (20 киши);

ногиронлар учун - 3 фоиз (9 киши);

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун - 3 фоиз (13 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун - 3 фоиз (9 киши);

сафарбарлик чақирувизахирасига киритилган шахслар учун - 7 фоиз (7 киши);

кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун - 7 фоиз (33 киши);

атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун - 3 фоиз (5 киши);

одам савдосидан жабрланган шахслар учун - 3 фоиз (10 киши) миқдорида иш ўринлари захираси банд қилинсин.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминлансин, хусусан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналар учун - болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун - махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса - махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

одам савдосидан жабрланган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари.

3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўрни илгари ушбу иш ўрнини эгаллаб келган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилиши муносабати билан бўшаб қолганда бу ҳақда ташкилот 10 кун муддатда туман Бандликка кўмаклашиш марказини янгидан очилган бўш иш ўрни тўғрисида хабардор этиши белгилансин.

4. Ташкилот раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини белгиланган сони ҳисобида йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай 25 (йигирма беш) фоиз, қолган қисмини банд қилиб қўйишни календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласинлар.

Ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш марказига шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида белгиланган тартибда ахборот тақдим этсинлар.

5. Ушбу қарорни бажармаган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима солинади.

Белгилаб қўйилсинки, маҳаллий давлат хокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилган тақдирда сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилансин.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (А.Абдусаидов) бир хафта муддатда ушбу қарорни иловада кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни олиб борсин.

8. “Бахмал ҳаёти” газетаси (---------) ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар юзасидан тарғибот ишларини кенг ёритиш тавсия этилсин.

9. Ушбу қарор ҳокимликнинг www.baxmal.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р.Рахимов зиммасига юклатилсин.

11. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими Б.Избасаров

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ишлаб чиқиш ва таклифларни йигишКарор лойихасини ишлаб чикиб, портал оркали келиб тушган маълумотларни умумлаштирилган холда куриб чикиш15.10.2016Бахмал туман хокимлиги
2ТасдиқлашТаклифлар асосида карорга тегишли узгартиришларни киргизган холда тасдиқлаш15.12.2016Бахмал туман хокимлиги

So`rovnoma natijalari