Hujjat nomi
2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati Pop tumani hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati Pop tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-10-05 09:18:08
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-20 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини

ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова) 58, 64-65-моддалари, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда)
6, 17, 22-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 353-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларни вақтинча иш ҳақи олиш ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, марказ томонидан ишсиз деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, биринчи марта иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й, 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Поп туманида 2017 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, ташкилотлар раҳбарларига:

иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлаш;

Бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотни 3 кун муддатда марказга ёзма равишда хабар қилиш вазифаси юклатилсин.

4. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори (А.Хабибуллаев):

корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин;

ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.

5.Мазкур қарор ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин ва “Поп тонги” газетасида эълон қилинсин.

6.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ў.Мавлонов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими Ж.Юлдашев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
12017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида 20.10.2016 йил25.10.2016 йилТуман бандликка кўмаклашиш маркази

So`rovnoma natijalari