Hujjat nomi
Тошкент шаҳрида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан, нотурар жой бинолари бузилишга тушган юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 21 ноябрдаги 953-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-10-05 17:15:33
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-20 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Тошкент шаҳрида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан, нотурар жой бинолари бузилишга тушган юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 21 ноябрдаги 953-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларини кафолатлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил,
9/2-сон, 245-модда), “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990 йил,
31-33-сон, 371-модда), “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1999 йил, 9-сон, 208-модда) Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 29 майдаги “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 97-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 22-сон, 193-модда) қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб кўйилиши муносабати билан, юридик ва жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ишлаб чиқариш иморатлари, бошқа иморатлар ва иншоотлар бузилиши оқибатида етказилган зарарларни қоплаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бинолардан фойдаланиш департаментининг 2016 йил 17 мартдаги 375-04-сонли мурожаатини инобатга олиб,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. “Тошкент шаҳрида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан, нотурар жой бинолари бузилишга тушган юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 21 ноябрдаги 953-сонли қарорига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Б.С.Рахмонов):

Мазкур қарорнинг ижросини ўз вақтида таъминлаш, шунингдек юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиб борилсин.

3. “Вечерний Ташкент” ва “Тошкент оқшоми” таҳририяти (А.Акромов), “Компьютерлаштириш маркази” ДУК (М.Асомов), мазкур қарор расмий эълон қилинсин ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан қонуний кучга киради.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б.Раҳмонов зиммасига юклатилсин.

Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усманов

Тошкент шаҳар ҳокимининг

2016 йил ____________даги

____-сонли қарорига

ИЛОВА

“Тошкент шаҳрида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан нотурар жой бинолари бузилишга тушган юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 21 ноябрдаги 953-сонли қарорига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1. 3-банднинг иккинчи хатбошидаги “бино ва иншоотлар” сўзлари “кўчмас мулк объектлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Иловада:

а) 1-банддаги “тенг қийматли нотурар жой бинолари” сўзлари “тенг қийматли кўчмас мулк объектлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-банддаги “аввалгисига тенг нотурар жой биноси” сўзлари “аввалгисига тенг қийматли кўчмас мулк объекти” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги “нотурар жой” сўзлари “кўчмас мулк объекти” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 8- ва 12-бандлардаги “тенг қийматли нотурар жой биноларини” сўзлари “тенг қийматли кўчмас мулк объектларини” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 13-банддаги “нотурар жой биноларидан” ва “ушбу нотурар жой биноси” сўзлари тегишинча “кўчмас мулк объектларидан” ва “кўчмас мулк объекти” сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 14-бандда:

биринчи хатбошисидаги “нотурар жой биноларини” сўзлари “кўчмас мулк объектларини” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги “нотурар жой биноларини” ва “Бинолардан фойдаланиш департаменти” сўзлари тегишинча “кўчмас мулк объектларини” ва “баҳоловчи ташкилотлар билан тузилган тегишли шартномалар асосида мулкдор” сўзлари билан алмаштирилсин;

ё) 15-бандда:

учинчи хатбошисидаги “бино ва иншоотларнинг” сўзлари “кўчмас мулк объектларининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“объектларни баҳолаш учун тегишли тўловлар мулкдор томонидан амалга ошириш масалалари акс эттирилади.”;

ж) 16-банддаги “бино ва иншоотлар” сўзлари “кўчмас мулк объектларини” сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 17- ва 18-бандлардаги “нотурар жой биноси” сўзлари “кўчмас мулк объекти” сўзлари билан алмаштирилсин;

и) 20-банднинг иккинчи хатбошисидаги “давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан олинадиган маблағларнинг” сўзлари “Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли ҳисоб рақамларига давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушадиган тақсимланадиган маблағларнинг” сўзлари билан алмаштирилсин;

й) қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:

“21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.”.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Тошкент шаҳрида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан, нотурар жой бинолари бузилишга тушган юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 21 ноябрдаги 953-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаМазкур қарор расмий эълон қилинган кундан қонуний кучга киради.15 kunТошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б.Раҳмонов

So`rovnoma natijalari