Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Yangibozor tumani hokimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Yangibozor tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-10-06 11:42:50
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-11-04 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1995 й., 6-сон, 118-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2005 й., 34-сон, 333-модда) билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Низомга асосан, туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни иш билан таъминлаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Янгибозор туманида 2017-йил учун ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида, иш ўринларини банд қиладиган корхона, ташкилотлар ва муассасалар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Корхона ва ташкилотлар ҳамда муассасаларда ходимларнинг, рўйхати бўйича ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 94 кишини ташкил этадиган 100 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда ўн тўрт ёшгача болалари бўлган, кўп болали
ота-оналар учун 24,4 фоиз (23 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 37,2 фоиз (35 киши);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 9,5 фоиз
(9 киши);

ногиронлар учун 8,5 фоиз (8 киши);

бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 6,4 фоиз (6 киши);

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 5,3 фоиз (5 киши);

Одам савдоси жабрдийдалари 4,2 (4 киши)

Бошка тоифадаги ижтимоий мухофазага мухтож шахслар учун 4,2 (4 киши)

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария ва гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминлансин. Шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малакани талаб қилинмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари муайян касб-ҳунарга ва малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари ташкил қилинсин.

одам савдоси жабрдийдалари учуниш уринлари

бошка тоифадаги ижтимоий мухофазага мухтож шахслари учуниш уринлари.

4. Корхона ва ташкилотлар ҳамда муассасаларда ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилинган касб ва лавозимлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Корхона ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун кўрсатилган иш ўринлар ташкил қилинишини таъминласин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини таъминламаган корхона ва ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 15-бандига мувофиқ жарима қўллансин.

7. Бандликка кўмаклшиш маркази (Ў.Мискинов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин.

8.Ушбу қарор 2017 йил 1 январдан кучга кириши муносабати билан туман ҳокимининг 2015 йил 15 сентябрдаги 912-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри бўлган “Янгибозор кўзгуси” газетасида эълон қилинсин.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари О.Бекчанов зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш ишларини ташкил этиш иловада кўрсатилган корхоналар ва ташкилотларга юклатилсин.Ишсиз фуқароларни квота иш уринларига жалб қилиш.Бир хафтаТуман ташкилотлари идоралари

So`rovnoma natijalari