Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2017 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati Yakkabog' tuman hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati Yakkabog' tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-10-07 15:23:50
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-22 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда)да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда туман ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2017 йилда иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил 5-6-сон. 97-модда)нинг 17-моддаси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш мақсадида ишчи гуруҳи 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш (2-иловага мувофиқ) ходимлар сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, муассаса ва ташкилотлар учун жами 7 фоиз (110 киши), шундан ногиронлар учун иш ўринларининг энг кам сонига мувофиқ 3 фоиз (4 киши) миқдорида ва 4 фоиз (105 киши) учун иш жойларини банд қилиб қўйиш ёки барпо этиш белгилансин.

Жумладан, умумий банд қилиб қўйилган ёки барпо этиладиган иш жойларига нисбатан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 8 фоиз (8 киши);

ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини тамомлаган ҳамда олий ўқув юртларида грант асосида тугатган ёшлар учун 46 фоиз (50 киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 9 фоиз (9 киши);

ногиронлар учун 3 фоиз (4 киши);

Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 6 фоиз (6 киши);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 5 фоиз (5 киши);

одам савдосидан жабрланганлар учун 3 фоиз (3 киши)

бошқа тоифалар учун 23 фоиз (24 киши), шу жумладан сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар 4 киши, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар 18 киши, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 2 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринларини ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.

Бунда:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 8 та болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 50 та уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 9 та уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун 4та меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 6 та махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 5 та уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса 4 та махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари бўлиши керак.

4. Тумандаги корхона ва ташкилотлар 2017 йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмда иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласинлар ҳамда бу тўғрида туман бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунгача ахборот берсинлар.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш корхона, муассаса, ташкилотлар (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида амалга ошириб, бу тўғрида туман бандликка кўмаклашиш марказига йилнинг биринчи чораги тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш топширилсин.

6. Ногиронлар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринларининг ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёз олиш ҳуқуқига эгадирлар.

7. Ушбу қарорни бажармаган ташкилотга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

8. “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган корхона, ташкилот ва муассасалар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

9. Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори С.Аҳмедовга бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

10. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Яккабоғ туман ҳокимининг 2015 йил 30сентябрдаги “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Х-1729/09-сонли қарори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Доверов зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини ишлаб чиқишТашкилот ва корхоналарга сўров жўнатиш ва натижасини олиш30.09.2016Туман меҳнат бўлими

So`rovnoma natijalari