Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2017 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati Qarshi shahar hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati Qarshi shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-10-10 08:50:58
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-25 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда)да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2017 йилда иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, муассаса ва ташкилотлар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан

480 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 18 фоиз (87 киши);

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчи-лари учун 41 фоиз (197 киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 7 фоиз (35 киши);

ногиронлар учун 11 фоиз (55 киши);

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 3 фоиз (14 киши);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 9 фоиз (42 киши);

одам савдосидан жабрланганлар учун4 фоиз (19 киши)

бошқа тоифалар учун 6 фоиз (31 киши), шу жумладан сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар 10 киши, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар 12 киши, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 9 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқароларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш бўйича ишчи комиссия таркиби 1-иловага ва иш ўринлари банд қилинган корхона, ташкилот, муассасалар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринларини ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.

Бунда:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар
учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун
эса — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари бўлиши керак.

4. Шаҳардаги корхона, муассаса ва ташкилотлар 2017 йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмда иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласинлар ҳамда бу тўғрида шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунгача ахборот берсинлар.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш корхона, муассаса, ташкилотлар (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида амалга ошириб, бу тўғрида шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига йилнинг биринчи чораги тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш топширилсин.

6. Ушбу қарорни бажармаган ташкилотга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

7. “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишдпда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган корхона, ташкилот ва муассасалар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

8. Қарши шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази директори Д.Узоқовга бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

9. Қарши шаҳар ҳокимининг 2015 йил 15 октябрдаги “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Х-804 а/10-сонли қарори 2017 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Д.Султонов зиммасига юклатилсин.

11. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Шаҳар ҳокимининг 2016 йил ______

сентябрдаги ______________________ -сонли

қарорига 1-илова

Қарши шаҳар бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш

топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида

2017 йилда банд қилиб қўйилган иш ўринларини

ижросини таъминлаш бўйича

И Ш Ч И К О М И С С И Я Т А Р К И Б И

Д.Султонов-Шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи комиссия раиси

О.Тошева- Шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Ишчи комиссия раиси ўринбосари

Д.Узоқов- Шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази директори, Ишчи комиссия раиси котиби

У.Азимов-Шаҳар ИИБ бошлиғи

А.Ахмедов-Шаҳар ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи

А.Баратов-Шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи

О.Ҳасанов-Шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи в.б

Ф.Шаропов- Шаҳар бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи

Б.Муродов- "Камолот" ёшлар ижтимоий харакати Шахар кенгаши раиси

Н.Махматов-"Маҳалла" жамоат фонди, Шаҳар бўлими раиси

М.Сафарова- Шахар ТМЭКлар раиси

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини ишлаб чиқишТашкилот ва корхоналарга сўров жунатиш30.09.2016Шаҳар меҳнат бўлими

So`rovnoma natijalari