Hujjat nomi
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati Xovos tuman hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati Xovos tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-10-11 10:46:35
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-26 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги “Хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги 353-сонли қарори ҳамда Низомга асосан қарор қиламан:

1. 2017 йилда хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар руйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, туман ҳудудида барча хўжалик корхоналари рахбарлари, ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда 2017 йилда туман Бандликка кўмаклашиш маркази таклифига асосан шартномалар асосида ишсиз фуқароларни хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш вазифаси топширилсин.

3. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (А.Холбоев) га:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдикланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида"ги Низомда белгиланган тартибда ишсизлик мақомига эга бўлган фуқароларни тумандаги корхона ва фермер хўжаликларида ташкил этилган жамоат ишларига жалб қилиш ва амалга оширилган ишлар учун белгиланган миқдорда “Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан хақ тўлаш:

мазкур қарорни бир хафта муддат ичида тегишли корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликларига етказиш;

хар ойда мазкур қарор ижроси бўйича туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида Мехнат бош бошқармасига ҳисобот бериб бориш вазифалари юклатилсин.

4. Хақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этишда қишлоқ хўжалиги экинларини парвариш қилиш ҳамда пахта йиғим терими жараёнлари эътиборга олинсин.

5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Муратов зиммасига юклатилсин.

6. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.

Ховос тумани ҳокими Р. Турсунмуратов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини муҳокама қилиш.Ишлаб чиқилган қарор лойиҳаси муҳокама қилиниб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун вилоят адлия бошқармасига тақдим этилади.2016 йил 26 октябргачаР.Турсунмуратов

So`rovnoma natijalari