Hujjat nomi
«2017 йилда туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSamarqand viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSamarqand viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-10-15 12:17:58
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-30 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Narpay tumani

HOKIMI

Q A R O R I




ЛОЙИҲА

«2017 йилда туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда
қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш
ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунинг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6–сон 97-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низоми (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008йил 34-сон, 333-модда) ижросини таьминлаш мақсадида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг шу хусусидаги хатини кўриб чиқиб, туман ҳудудида жойлашган корхоналарда иш ўринларини энг кам мақдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан 2016 йилда туман худудидаги корхоналар учун ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар бўйича ходимларнинг руйхат бўйича (1-илова) ўртача сонига нисбатан 7 фоизи, шу жумладан ногиронлар учун 3 фоизи микдорида, жумладан
Ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота оналар учун 120 киши;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари учун 175 киши;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 6 киши;
ногиронлар учун 6 киши;
одам савдоси билан жабрланган фуқаролар учун 2 киши;
бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш туман марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар 12 киши;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 10 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.
2. Корхона, ташкилот ва муассасалар рахбарлари ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қуйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ булишини таъминласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қуйилган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш хуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
4. Ушбу қарор ижросини бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларга “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши инобатга олинсин.
5. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Т.Имомов) бир хафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот рахбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.
6. Туман ҳокимининг 2015 йил 26 ноябрдаги 955-Қ-сонли “2016 йил туманда ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қуйиш тўғрисида”ги қарори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йуқотган деб ҳисоблансин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари М.Юлдашов зиммасига юклатилсин.
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими: Б.Юсупов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб қабул қилишбутун ҳудуд бўйича20 кун ичидаНарпай туман ҳокимлиги

So`rovnoma natijalari