Hujjat nomi
Вилоят ҳудудида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-10-15 13:06:20
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-10-30 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, уларни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Қарши шаҳар ва туманларида кўчма савдо объектларининг ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемалари Қарши шаҳар бўйича 1-иловага, Ғузор тумани бўйича 2-иловага, Деҳқонобод тумани бўйича 3-иловага, Қамаши тумани бўйича 4-иловага, Китоб тумани бўйича 5-иловага, Косон тумани бўйича 6-иловага, Миришкор тумани бўйича 7-иловага, Муборак тумани бўйича 8-иловага, Нишон тумани бўйича 9-иловага, Шахрисабз тумани бўйича 10-иловага, Қарши тумани бўйича 11-иловага, Касби тумани бўйича 12-иловага, Чироқчи тумани бўйича 13-иловага, Яккабоқ тумани 14-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Ғ.Джавлиев), "Вилоят компьютерлаштириш маркази" ДУК (Ў.Турдиев),туман ҳокимликлари:

уч кун муддатда мазкур қарор билан тасдиқланган Қарши шаҳар ва туманларда кўчма савдо объектларининг ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемалари туманлардаги “Ягона дарча” марказларида ҳамда туман ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилишини таъминласин.

3. Қарши шаҳар ва туман ҳокимлари, вилоят Давлат солиқ бошқармаси (С.Эшматов), вилоят Давлат санитария эпидемиология назорати маркази (О.Муртозаев), Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (Ш.Қурбонов), Марказий банк (А.Яҳёев):

Кўчма савдо объектининг тасдиқланган жойлашиш схемаси илова қилинган рухсатнома аризада кўрсатилган муддатга, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали берилиши;

Кўчма савдони амалга ошириш рухсатномасини олган тадбиркорлик субъектларини қонун ҳужжатларига, шу жумладан чакана савдо қоидаларига, санитария қоидаларига, нормаларга ва гигиеник нормативларга мажбурий риоя қилиш;

харидорлар билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш;

банк пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминали мавжудлиги;

кўчма савдо жойини ва атроф ҳудудни зарур тарздаги санитария ҳолатида сақлаш;

сотувчиларда кўчма савдо объекти рухсатномасининг ва унинг жойлашишининг тасдиқланган схемасининг ва сотиладиган товарларнинг келиб чиқиши, сифати ва хавфсизлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг асл нусхалари бўлиши, шунингдек улар назорат органларининг мансабдор шахслари талабларига кўра кўрсатилиши;

иш куни тамом бўлгандан кейин кўчма савдо объектларини қисмларга ажратиш ёки кўчириш ва кўчма савдо жойини зарур тарздаги санитария ҳолатига келтириш;

товарларни рухсатномага мувофиқ объектлар орқали ва кўчма савдо жойи бўйича сотилиши бўйича назорат ўрнатилсин.

4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Ғ.Джавлиев):

Қарши шаҳар ва туманлар ҳудудида жойлаштирилган кўчма савдо объектларида фаолият олиб бориш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилаётганлиги доимий муҳокама қилиб борилсин.

5. “Қашқадарё” ва “Новости Кашкадарьи” газеталари таҳририяти (К.Каримов), “Вилоят компьютерлаштириш маркази” ДУК (Ў.Турдиев): мазкур қарорни расмий эълонқилиниши ва www.qashqadaryo.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан уч ой муддат ўтганидан кейин қонуний кучга киради.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғ.Джавлиев зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасин ишлаб чиқишКўчма савдо қилиш жойларини ҳамда савдо маҳсулотлари турини аниқлаш30.09.2016Ваколатли органлар

So`rovnoma natijalari