Hujjat nomi
Ишлаб чиқилаётган ҳамда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг сифати ва самарадорлиги, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг норма ижодкорлиги жараёнида тутган ўрнини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz tadbikorlik faoliyatini amalga oshirishga ta’sir etuvchi qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarga o’z izohlaringizni berishingiz mumkin. Berilgan izohlar muhokama qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtiriladi.

Shuningdek, Siz ishlab chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihalari muhokamasiga oid ‎So’rovnomani to’ldirishingiz mumkin.

Berilgan izohlar va So’rovnomada bildirilgan takliflar tegishli normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-01-12 14:50:49
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-01-27 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama jarayonida

Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда норма ижодкорлиги жараёнини тартибга солувчи зарур норматив-ҳуқуқий база яратилиб, мазкур жараёнга аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларини, манфаатдор давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, олим

ва мутахассисларни кенг жалб қилиш ишлари олиб борилмоқда.

“Ақлли тартибга солиш” моделининг таркибий қисмларидан бири – тадбиркорлик субъектлари манфаатларига таъсир қиладиган ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат (кейинги ўринларда – НҲҲ)лар сифатини оширишга қаратилган қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими (кейинги ўринларда – ҚҲТБТ) жорий этилмоқда.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Шу билан бирга, қуйидаги муаммоларнинг мавжудлиги норма ижодкорлиги жараёнини янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда, жумладан:

биринчидан, ортиқча ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш юкини чиқариб ташлашга қаратилган хорижий мамлакатларда ўзини кўрсатган замонавий усулларни норма ижодкорлиги жараёнига жорий қилиш даражаси етарли эмаслиги;

иккинчидан, ҳуқуқни қўллаш амалиётига таъсир қилмайдиган доиравий, ишламаётган қонунларни қабул қилишдан воз кечишга қаратилган тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилишнинг кенгайтирилган амалиёти мавжуд эмаслиги;

учинчидан, ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таъсир қилишини комплекс баҳолашни ўтказишга етарлича эьтибор берилмаётганлиги, норма ижодкорлиги жараёнининг барча субъектлари томонидан ҚҲТБТ қўлланилмаётганлиги;

тўртинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қиладиган қонун ҳужжатларига нисбатан ҚҲТБТни қўлланилмаётганлиги;

бешинчидан, айрим органлар томонидан лойиҳаларни ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва келишиш тартиби ва муддатлари тизимли бузилаётганлиги;

олтинчидан, айрим идоравий НҲҲ ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларида коллизион нормалар, икки хил шарҳлаш, коррупция кўринишлари ва давлат томонидан ортиқча тартибга солиш ҳолатларига олиб келувчи қоидаларнинг мавжудлиги;

еттинчидан, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг НҲҲлар лойиҳалари муҳокамаси жараёнига жалб қилиш даражасининг пастлиги;

саккизинчидан, вазирлик ва идораларнинг НҲҲлар лойиҳаларини ишлаб чиқишга масъул бўлган ихтисослашган бўлинмаларнинг мутахассисларида қонун ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолашни сифатли ўтказиш бўйича билим ва кўникмалар даражаси етарлича эмаслиги.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Юқорида кўрсатилган муаммоларнинг мавжудлиги сифати паст НҲҲлар қабул қилинишига олиб келиб, амалдаги қонун ҳужжатларига кўп миқдордаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишига сабаб бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида, ижро ҳокимияти органларининг сезиларли ресурсларини ўзига тортиб олади, мамлакатда бизнес юритишнинг келажакка ишончини пасайтиради ва инвестицияларни жалб қилинишига тўсқинлик қилади.

Норма ижодкорлиги соҳасида йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этиш, қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш, НҲҲларнинг асосланганлиги, сифати ва самарадорлигини, аҳолини норма ижодкорлиги жараёнига жалб қилинишини ошириш, шу асосда халқ билан самарали мулоқотни таъминлаш, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган вазифаларни изчил рўёбга чиқариш мақсадида:

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда –ишлаб чиқувчилар)нинг норма ижодкорлиги соҳасидаги энг муҳим вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинган қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини самарали баҳолашини ўтказиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қиладиган қонун ҳужжатларига бундай баҳолашни ўтказишни татбиқ этилиши;

норма ижодкорлиги барча босқичларида асослантирилмаган ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган қарорларнинг тайёрланиши ва қабул қилинишига йўл қўймаслик;

норма ижодкорлиги жараёнида жамоатчилик муҳокамасининг замонавий ва самарали шаклларини қўллаш амалиётини кенгайтириш, мазкур жараёнга аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, илмий-тадқиқот ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилиш;

НҲҲларни ишлаб чиқишда иштирок этувчи масъул ходимлар малакасини доимий равишда ошириб бориш.

2. “Ақлли тартибга солиш” моделини норма ижодкорлиги жараёнига жадал жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

3. Белгилансинки, 2018 йил 1 июндан бошлаб:

тадбиркорлик фаолиятига таъсир қилувчи НҲҲ лойиҳаларининг таъсирини баҳолаш НҲҲ лойиҳаларини барча ишлаб чиқувчилари томонидан муаммо, уни ечиш (муқобил) усуллари ва рақобатга таъсирини таҳлил қилиш, тартибга солишнинг янги восита ва тартибларини жорий қилиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни прогноз қилиш ва баҳолаш, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари учун фойда ва харажатлар таҳлилини ҳамда www.regulation.gov.uz – махсус онлайн майдонда муҳокамани ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Ишлаб чиқувчи томонидан таъсирни баҳолаш натижасида НҲҲ лойиҳасининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот (кейинги ўринларда – таъсирни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклда тайёрланади;

тадбиркорлик фаолиятига таъсир қилувчи НҲҲ лойиҳалари муҳокамага жойлаштирилаётганда, лойиҳа билан бирга ишлаб чиқилаётган лойиҳа билан ечими кутилаётган муаммо, ечимнинг муқобил усуллари, рақобат муҳити, тадбиркорлик субъектларининг асосий гуруҳлари ва бошқа манфаатдор шахсларга таъсири, шу жумладан манфаатларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган давлат органлари, шунингдек белгиланаётган талабларни бузганлик учун жавобгарлик турлари тўғрисида маълумотлар, НҲҲ қабул қилиниши муносабати билан тадбиркорлик субъектлари ва бошқа шахслар учун фойда ва харажатлар таҳлилини назарда тутувчи таъсирни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот мажбурий тарзда жойлаштирилади;

махсус онлайн майдонда ўтказилган муҳокама натижалари таъсирни баҳолаш тўғрисидаги якуний ҳисоботда акс эттирилади. Бунда муҳокама иштирокчиларининг таклифларини эътиборсиз қолдириш ва асоссиз рад этишга йўл қўйилмайди;

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 19 июндаги ПФ-5087-сон Фармонига мувофиқ НҲҲлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш бўйича хулосаларни беш иш куни ичида тайёрлайди ва ишлаб чиқувчиларга тақдим қилади;

тадбиркорлик фаолиятига таъсир қилувчи НҲҲ лойиҳаларини вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилганда ҳамда НҲҲни қабул қилувчи органга киритилганда, бошқа ҳужжатлардан ташқари таъсирни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ҳамда Савдо-саноат палатасининг таъсирни баҳолаш бўйича хулосаси мажбурий тартибда илова қилинади;

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси НҲҲ лойиҳаларини келишиш босқичида таъсирни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ҳамда Савдо-саноат палатасининг таъсирни баҳолаш бўйича хулосасини ишлаб чиқувчи томонидан ўтказилган фойда ва харажатлар, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлари ва рақобат муҳитига таъсири бўйича таҳлилнинг ишончлилиги ва асосланганлигини синчковлик билан ўрганади.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

4. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги барча органлар томонидан ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинган НҲҲларнинг таъсирини баҳолаш тартиби талаблари сифатли бажарилиб бориши устидан мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириб боришни таъминлаш бўйича ваколатли орган;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги НҲҲ лойиҳаларини ишлаб чиқувчиларнинг фойда ва харажатларни таҳлил қилиш соҳасида мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 1 июнга қадар қуйидагиларни тасдиқлаган ҳолда ҚҲТБТнинг амалдаги ишлаш тартибини қайта кўриб чиқсин:

НҲҲ лойиҳаси ишлаб чиқилиши билан боғлиқ Фойда ва харажатларни таҳлил қилиш методикаси;

таъсирни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот шакли;

ишлаб чиқиладиган НҲҲ лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш юзасидан Савдо-саноат палатаси томонидан тайёрланадиган хулоса шакли;

www.regulation.gov.uz – махсус онлайн майдонда муҳокама иштирокчилари фикрларини йўналтиришнинг осонлаштирилган тартиб-таомили.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасига ўзининг вазифаларидан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик фаолиятига таъсир этувчи НҲҲ лойиҳаларини:

коррупцияга шарт-шароит яратувчи, тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этувчи қоидалар ва нормаларни аниқлаш;

фойда ва харажатлар таҳлилининг ишончлилиги ва асосланганлиги;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари сарфланишининг мақсадга мувофиқлиги;

рақобат муҳитига таъсири нуқтаи назаридан ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминласин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига икки ой муддатда:

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда НҲҲ лойиҳаси қабул қилинганлиги сабабли фойда ва харажатлар таҳлилини баҳолашни ўз ичига олувчи, НҲҲ лойиҳаларини иқтисодий экспертизасини ўтказиш методикасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда фойда ва харажатлар таҳлилини баҳолаш методикасини, шунингдек ҚҲТБТнинг бошқа таркибий қисмларини тўғри қўллашга йўналтирилган НҲҲ лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ташкилотлар ходимлари учун махсус ўқув курслари, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этсин;

НҲҲ лойиҳаларини ишлаб чиқувчиларга фойда ва харажатлар таҳлилини ўтказишда ҳар томонлама услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни амалга ошириб борсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда НҲҲ лойиҳаларини молиявий экспертизасини ўтказиш методикасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда www.regulation.gov.uz – махсус онлайн майдонсини такомиллаштиришга, шу жумладан қатнашувчилар сонини ошириш ва унда рўйхатдан ўтиш тартиб-таомилларини соддалаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширсин.

10. 2018 йил 1 июлдан шундай тартиб белгилансинки, унга кўра тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни мураккаблаштиришни назарда тутувчи НҲҲ лойиҳалари тайёрлаш жараёнига қуйидаги тамойиллар киритилади:

«One in One out» (биттани ўрнига битта), яъни ишлаб чиқилаётган лойиҳа, лойиҳанинг таклиф этилаётган нормасида назарда тутилган харажатга тенг бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан қилинадиган харажатни назарда тутувчи амалдаги норманинг бекор бўлишини назарда тутиши керак;

«Sunset clauses» (норманинг амал қилиш муддати), унга кўра НҲҲ лойиҳасига унинг амал қилиш муддатини чекловчи шартни назарда тутувчи норма мажбурий равишда киритилади. Қабул қилинган НҲҲ кўрсатилган муддат тугагандан кейин амалда бўлиши тугатилади ва шундан сўнг у амалдаги тартибни такомиллаштириш, унинг бундан кейин зарурлиги ёки автоматик равишда ўз кучини йўқотган деб топилиши нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилиши лозим.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

11. 2019 йил 1 январдан ҚҲТБТ, шунингдек ушбу қарорнинг 10-бандида назарда тутилган тамойиллар, фуқаролар учун қўшимча чекловлар, талаблар ва мажбуриятларни белгилашни назарда тутувчи НҲҲларга нисбатан қўлланилсин.

Кўрсатилган НҲҲларни тайёрлаш жараёнида ишлаб чиқувчилар асосий сифат мезонлари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш, уларнинг фикрларини тўлақонли ҳисобга олиш ҳамда «Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳамма нарсадан устун» тамойилини ҳар томонлама рўёбга чиқарилиши ҳисобланган адолатли, инсонпарвар ва амалда қўлланилиши осон бўлган қонун ҳужжатларини қабул қилишга йўналтирилган бўлиши лозим.

12. Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда 2019 йилдан бошлаб биргаликда тасдиқланадиган ҳар йилги режа асосида тадбиркорлик фаолиятига дахлдор бўлган ҳамда фуқароларга ортиқча чекловлар, талаблар ва мажбуриятлар юкловчи, қоида тариқасида, ушбу қарорда назарда тутилган ҚҲТБТ тартиб-таомилидан ўтиб, қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ҳақиқий таъсирини баҳолашни ўтказишни таъминласин.

Ўтказилган ҳақиқий таъсирни баҳолаш натижалари бўйича НҲҲни қабул қилган органга қуйидагиларни назарда тутувчи қўшма хулоса киритилади:

лойиҳани тайёрлаш жараёнида кутилган натижалар ва унинг қабул қилинишидан сўнг ҳақиқатда эришилган натижалар;

қабул қилинган НҲҲ нормаларини амалда қўллашда мавжуд муаммолар ҳақида маълумот;

НҲҲ қабул қилиниши натижасида ҳақиқатда қилинган харажатлар
ва олинган фойдалар таҳлили;

қабул қилинган НҲҲни қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш зарурати тўғрисида асослантирилган таклиф.

13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ой муддатда:

лойиҳаларни ишлаб чиқиш тартибига, шунингдек кўриб чиқиши ва келишиш учун белгиланган муддатларга риоя қилинишдан, ишлаб чиқилаётган лойиҳаларнинг таъсирни баҳолаш сифатидан келиб чиқиб, НҲҲ лойиҳалари ишлаб чиқувчилар – ташкилотларнинг ходимларини рағбатлантириш ва жавобгарликка тортишнинг самарали механизмини яратиш бўйича;

НҲҲларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатларни, эскирган, самарасиз, такрорловчи нормаларни аниқлаш, шунингдек қонун ҳужжатларини туркумлашни ташкил этиш нуқтаи назаридан яхлит инвентаризациядан ва қонунчилик таҳлилини ўтказиш орқали ревизия қилиш бўйича;

ушбу қарордан келиб чиқувчи қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

14. Вазирлик ва идоралар, улар томонидан қабул қилинган идоравий хужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил “____” ________ даги ПҚ–_____-сон қарорига

ИЛОВА

Норма ижодкорлиги жараёнига “ақлли тартибга солиш”

моделини жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси

Чора-тадбирлар номи

Ҳужжат тури

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

НҲҲ лойиҳаси ишлаб чиқилиши билан боғлиқ фойда ва харажатларни таҳлил қилиш методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил

апрель

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,

Давлат статистика қўмитаси,

Адлия вазирлиги

2.

Таъсирни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот шаклини ҳамда ишлаб чиқиладиган НҲҲ лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш юзасидан Савдо-саноат палатаси томонидан тайёрланадиган хулоса шаклини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил

май

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,

Савдо-саноат палатаси,

вазирлик ва идоралар

3.

www.regulation.gov.uz – махсус онлайн майдонда муҳокама иштирокчилари фикрларини йўналтиришнинг осонлаштирилган тартиб-таомилини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил

май

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

4.

www.regulation.gov.uz – махсус онлайн майдонни, шу жумладан қатнашувчилар сонини ошириш ва унда рўйхатдан ўтиш тартиб-таомилларини соддалаштириш назарда тутган ҳолда такомиллаштириш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил

июнь

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

5.

НҲҲ лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ташкилотлар ходимларига мўлжалланган тадбиркорлик субъектлари учун фойда ва харажатларни таҳлил қилиш методикасини, шунингдек ҚҲТБТнинг бошқа таркибий қисмларини тўғри қўллашга йўналтирилган махсус ўқув курслари, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил

май-июнь

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

6.

Қонун ҳужжатларининг таъсирини баҳолаш тартиб-таомилининг мажбурийлигини қонунлар даражасида мустаҳкамлаб қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2018 йил

1 июнга қадар

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

7.

НҲҲ лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ташкилотлар ходимлари учун норма ижодкорлиги жараёнида «One in One out» (биттани ўрнига битта) ҳамда «Sunset clauses» (норманинг амал қилиш муддати) тамойилларини тўғри қўллашга йўналтирилган махсус ўқув курслари, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил

июнь-июль

Савдо-саноат палатаси,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги

8.

НҲҲ лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар томонидан тадбиркорлик субъектлари учун Фойда ва харажатлар таҳлилини ўтказиш услубиётининг қўлланилиш амалиёти камчиликларини аниқлаш мақсадида ўрганиш.

Услубиётни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Қайта ишланган Услубиётни Ҳукумат қарори даражасида тасдиқлаш.

ҚҲТБТ тамойиллари ҳамда механизмларини фуқаролар учун қўшимча чекловлар, талаблар ва мажбуриятларни белгилашни назарда тутувчи НҲҲларга нисбатан қўллашни жорий қилиш.

Таҳлилий маълумотнома

Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.2014 й. 328-сон қарорига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш

2018 йил

ноябрь-декабрь

2019 йил

1 январга қадар

Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

9.

Қабул қилинган қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш юзасидан хулоса шаклини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.2014 й. 328-сон қарорига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш

2019 йил

январь

Вазирлар Маҳкамаси,

АҚҲМИ,

Омбудсман,

Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил,

Адлия вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси

10.

Тадбиркорлик фаолиятига дахлдор бўлган ҳамда фуқароларга ортиқча чекловлар, талаблар ва мажбуриятлар юкловчи қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ҳақиқий таъсирини баҳолашни ўтказиш.

Чора-тадбирлар режаси

Чора-тадбирларни

амалга ошириш

2018 йил

декабрь

2019 йил

Вазирлар Маҳкамаси,

АҚҲМИ,

Омбудсман,

Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил,

Адлия вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси

11.

ННҲ лойиҳаларини тайёрлашда “биттани ўрнига битта” (“One in One out”) тамойилининг қўлланилишини таҳлил қилиш.

ННҲ лойиҳаларини тайёрлашда “биттани ўрнига иккита” (“One in Two out”) тамойилини қўлланилишини жорий этиш масаласини кўриб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома

Таклифлар киритиш

2019 йил

II чорак

Савдо-саноат палатаси,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги

12.

ННҲ лойиҳаларини тайёрлашда ҚҲТБТнинг қўлланилишини таҳлил қилиш.

Бошқа (экология ва бошқа соҳаларга таъсир қилувчи) НҲҲ лойиҳаларини тайёрлаш жараёнига ҚҲТБТни жорий қилиш масаласини кўриб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома

Таклифлар киритиш

2019 йил

III чорак

Адлия вазирлиги,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси,

вазирлик ва идоралар

[ izohlar (0) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

× Izoh qoldirish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Лойиҳанинг муҳокамасини ўтказишЛойиҳанинг муҳокамасини ўтказиш12.01.2018-28.01.2018Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Hurmatli foydalanuvchi!

So`rovda ishtirok etish uchun bu yerda avtorizatsiyadan o`ting

So`rovnoma natijalari