Мурожаат

Ҳолати: Янги   Тоифа: Савол

ABDALIMOV ANVAR RAVSHANOVICH
2019.05.21 05:05:43

            Менинг турмуш ўртоғим 2013 йил август ойида Сирдарё туман 31-сонли умум ўрта таълим мактабига ўқитувчи бўлиб ишга кирган. 2014 йил апрел -май ойларида  туғруқ таътилига чиқиб ,туғруқ таътилидан сўнг яна ўз хизмат вазифасига ишга қайтган. 2015 йил март-апрел ойларида эса  туғруқ таътилига ,сўнг бола парвариши таътилига чиқган .Бола парвариши таътилидан 2017 йил ноябр ойида яна туғруқ таътилига сўнг бола парвариши таътилига уланиб,2018 йил сентябр ойида яна хизмат вазифасига ишга  қайтган. Ушбу йиллар давомида турмуш ўртоғим бирор марта ҳам меҳнат таътили олмаган! Хозирда навбатдаги меҳнат таътили учун мактаб раҳбарияти ҳамда туман молия бўлими билан келишган холда турмуш ўртоғимга 2018 йилнинг сентябр ойидан  хозирги кунгача бўлган даврлар учун меҳнат таътили беришмоқчи экан. Савол : Нима учун ходимнинг ишга кирган пайтдан бошлаб (бу вазиятда ишга кирган пайт 2013 йилни ташкил қилмоқда)  ҳақиқатда ишланган даврлари меҳнат таътили учун ҳисобга олинмайди?  ахир ходим ушбу йиллар мобойнида бирор марта хам меҳнат таътили олмаганку қолаверса ҳар қандай корхона ва ташкилотларда  “кадрлар ҳисоби”узликсиз юритилиши шарт эмасми?   Сирдарё туман молия бўлимининг бухгалтерия ходимлари га мурожаат қилинганда улар “ ўтган даврлари учун ололмайди чунки улуар куйиб кетди биз фақат хозирги давр учун жавобгарликни оламиз ”деб жавоб қайтаришган .Сиздан юқорида баён қилинган вазият юзасидан аниқ нормативлар асосида расмий хулоса беришингизни сўрайман.

Ҳеч нима топилмади.