image

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича электрон ариза юбориш хизмати вақтинча тўхтатилади

24.06.2019

Мактабгача таълим вазирлигининг расмий мурожаатига биноан, мактабгача таълим бошқариш тизимини такомиллаштириш учун имтиёзи бор болаларни электрон навбатга қўйишда махсус ҳисобга қўйиш ва мониторинг қилиш тизими жорий этилмоқда.
Ушбу ишлар тизимли муаммоларини бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, мазкур хизматни кўрсатишда инсон омилини бутунлай йўқ қилиш ва тўлиқ автоматлаштириш учун амалга оширилмоқда.
Шу боис, “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш навбатини текшириш” ва “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича электрон ариза юбориш” давлат хизматларини Ягона портал орқали кўрсатиш вақтинча тўхтатилади.

Барча янгиликлар

My.gov.uz имтиёзга эга шахсларга уларни даволаш учун сарфланган маблағ ва дори воситалари ҳақида онлайн маълумот беради

Ягона порталда Давлат тиббий суғурта жамғармаси фаолиятига оид янги хизмат ишга туширилди

16.04.2024
Миллий сертификат олиш учун имтиҳонда қандай қатнашса бўлади?

Бунинг учун сизга my.gov.uz ёрдам беради. Бош саҳифадан “Таълим” бўлимига ўтиб, “Умумтаълим фанлари даражасини аниқлаш” хизматини танланг ва имтиҳонда қатнашиш учун ариза топширинг.

14.04.2024
Физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

2024 йил 7 апрель (якшанба) куни бўлиб ўтадиган физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларга рухсатномалар юборилди

04.04.2024
Агро хизматлар соҳасида малака оширишни истайсизми?

Эндиликда жисмоний шахслар Агрохизматлар маркази (АКИС) ўқув курсларида малака оширишга my.gov.uz орқали онлайн ариза топшириши мумкин.

03.04.2024
My.gov.uz портали сервер қурилмалари кўчирилмоқда!

Жорий йилнинг 21-24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) сервер қурилмаларини Рақамли ҳукумат марказининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш бўйича ташкилий-техник ишлар амалга оширилади.

15.03.2024