Бирқанча хизматлар вақтинча ўчирилди!

2020-01-03 09:00:00

2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг айрим функциялари ва ваколатлари тегишли давлат органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилиши муносабати билан Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги (кейинги ўринларда - ЯИДХП) қуйидаги хизматлар вақтинча ўчирилди:
1) Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси;
2) Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси;
3) Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш учун рухсатнома;
4) Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана савдоси учун лицензия бериш;
5) Хорижий тилларни ўрганиш бўйича нодавлат таълим муассасаларининг ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш учун лицензия.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори.
Бугунги кунда, тегишли давлат бошқаруви органларининг идоравий ахборот тизимларини ЯИДХПга улаш бўйича техник ишлар амалга оширилмоқда. Техник ишлар якунланганидан сўнг давлат хизматларидан ЯИДХПда фойдаланиш имкони бўлади.