Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш учун ариза бериш бўйича хизмат

2020-07-28 11:15:00

Биламизки, ҳар бир оила ҳаётидаги энг бахтли ва узоқ кутилган кунлардан бири бу фарзанднинг туғилишидир. Бу воқеа содир бўлганда, ота-оналарнинг юраги бахт билан тўлишиб кетади ва албатта, бу пайтда хурсандчиликнинг моддий томони ҳақида ўйлаш истаги ҳам бўлмайди. Бундай бахтли кунга қўшимча равишда, ҳукуматимиз томонидан фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини тўлаш кўзда тутилган.

Бунинг учун сизга фақатгина Интернет ва Ягона портал керак бўлади.

Порталда рўйхатдан ўтинг ва онлайн хизматни олишнинг қуйидаги афзалликлари ҳақида билиб олинг:

  • Нафақа тайинлаш тўғрисидаги маълумотномани энди автоматлаштирилган тарзда олиш мумкин;
  • Aризани топширгандан сўнг нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарор қабул қилиш муддати атиги 5 дақиқани ташкил қилади;
  • Пандемия пайтда ўзингизни хавф остига қўйиб, жамоатчилик жойларда узоқ вақт давомида тўлов маълумотномасини кутишингиз энди шарт эмас;
  • Сиз ўзингиз ва фарзандингизга кўпроқ вақт сарфлашингиз мумкин, бу эса ҳаётининг биринчи кунларида жуда муҳимдир.

Маълумотномани олганингиздан сўнг, шунчаки туман Халқ банкига мурожаат қилсангиз ҳолос ва сиз энг кам иш ҳақининг 70,3% миқдоридаги нафақага эга бўласиз.

Хизматдан фойдаланиш ҳаволаси: https://my.gov.uz/uz/service/347