image

Ноширлик ва матбаа соҳасида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар учун

30.07.2020

Эндиликда ноширлик ва матбаа соҳасида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлардан лицензия ва рухсатнома олиш талаб этилмайди.

Бунда тадбиркорлик субъектлари ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлаганидан кейин 10 кун ичида Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини хабардор қилиб қўйиши керак.

Тадбиркорларнинг давлат муассасаларига шахсан мурожаат қилишлари ҳам шарт эмас. Бунинг учун интернет тармоғи орқали Ягона интерактив давлат хизматлари порталига кириб, “Лицензиялаш” бўлимидан “Матбаа фаолиятини амалга оширишда ваколатли давлат органини хабардор қилиш” банди орқали керакли хизматни топиши, тегишли майдонларни тўлдириб, ариза юбориши ва автоматик тарзда тасдиқнома олиши мумкин. Бундан ташқари, сайтнинг қидирув тизимидан “матбаа”, “ноширлик” калит сўзларини киритиш орқали ҳам бир неча сонияда ушбу хизматларни топиш имконияти мавжуд.

Хабарнома юборилганидан сўнг, автоматик тарзда натижаси бўйича давлат реестрига киритилганлиги тўғрисида QR-код қўйилган тасдиқнома тадбиркорга реал вақт режимида берилади. Энг муҳими, мазкур хизматлар мутлақо бепул амалга оширилади.

Мазкур янгилик лицензия ва рухсат бериш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида тадбиркорлик субъектларига янада кўпроқ қулайлик яратишга хизмат қилади.

Эслатма, ноширлик фаолияти учун аввал олинган ва амал қилиш муддати тугамаган лицензияси бўлган тадбиркорлар ўз фаолиятини давом эттираётганлиги тўғрисида ваколатли органни хабардор қилиб қўйишлари лозим.

Хизматга ўтиш ҳаволалари:
https://my.gov.uz/uz/service/317
https://my.gov.uz/uz/service/318

Барча янгиликлар

My.gov.uz имтиёзга эга шахсларга уларни даволаш учун сарфланган маблағ ва дори воситалари ҳақида онлайн маълумот беради

Ягона порталда Давлат тиббий суғурта жамғармаси фаолиятига оид янги хизмат ишга туширилди

16.04.2024
Миллий сертификат олиш учун имтиҳонда қандай қатнашса бўлади?

Бунинг учун сизга my.gov.uz ёрдам беради. Бош саҳифадан “Таълим” бўлимига ўтиб, “Умумтаълим фанлари даражасини аниқлаш” хизматини танланг ва имтиҳонда қатнашиш учун ариза топширинг.

14.04.2024
Физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

2024 йил 7 апрель (якшанба) куни бўлиб ўтадиган физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларга рухсатномалар юборилди

04.04.2024
Агро хизматлар соҳасида малака оширишни истайсизми?

Эндиликда жисмоний шахслар Агрохизматлар маркази (АКИС) ўқув курсларида малака оширишга my.gov.uz орқали онлайн ариза топшириши мумкин.

03.04.2024
My.gov.uz портали сервер қурилмалари кўчирилмоқда!

Жорий йилнинг 21-24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) сервер қурилмаларини Рақамли ҳукумат марказининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш бўйича ташкилий-техник ишлар амалга оширилади.

15.03.2024