Ҳурматли фойдаланувчилар! Портал фаолияти бўйича техник носозликлар юзасидан 1242 алоқа марказига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
image

Электрон рақамли имзо

27.08.2020

Чиройли имзо билан жуда озчилик мақтана олади, боиси кўпинча уни16 ёшга тўлибоқ биринчи паспортингизни олаётганингизда ўйлаб топишингиз керак бўлади.

Ушбу кичик, аммо унчалик ёқимли бўлмаган муаммонинг ечими бўлиб электрон рақамли имзо (ЭРИ) бўлиши мумкин. ЭРИ - бу анъанавий қўл имзосига замонавий алтернативадир. Электрон ҳужжатларни имзолаш ва ҳақиқийлигини текширишда шахсингизни тасдиқлаш учун электрон рақамли имзо керак.

ЭРИ жуда кўп афзалликларга эга, эҳтимол энг муҳимлари қуйидагилардир:
- ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги кафолатланганлиги;
- хизматларни олишга ва ҳужжатлар алмашинувига кетадиган зарур бўлган вақтни сезиларли даражада қисқариши.

Беўхшов имзодан ҳадеб ранжимаслик мақсадида, Сиз айнан шундай ҳолатлар учун e.imzo.uz сайтига йўл олиш тугмачаси ўрнатилган Ягона порталга ташриф буюришингиз мумкин. 

Ушбу сайтда Сиз анкетани тўлдиришингиз ва керакли талабларни бажаришингиз ҳамда ариза мақуллангандан сўнг, ЭРИ калит сертификати файлини компьютерингизга юклаб олишингиз мумкин бўлади.

Диққат, хавфсизлик нуқтаи назаридан активация кодини ҳеч кимга кўрсатмаслик ва кодни хавфсиз жойда сақлаш тавсия этилади.

Ва ниҳоят, ЭРИ калит сертификатини бериш учун жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш қийматининг 7 фоизи, юридик шахслардан эса 10 фоизи миқдорида ҳақ олинади.

My.gov.uz - давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг, асабингизни асранг ва вақтингизни тежанг!

Хизматга ўтиш ҳаволаси - https://my.gov.uz/uz/service/357

Барча янгиликлар

My.gov.uz портали сервер қурилмалари кўчирилмоқда!

Жорий йилнинг 21-24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) сервер қурилмаларини Рақамли ҳукумат марказининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш бўйича ташкилий-техник ишлар амалга оширилади.

15.03.2024
Эндиликда педагогик фаолиятни бошлаётган кадрлар касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади

Мазкур талабдан келиб чиқиб My.gov.uz порталида "Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш" хизмати ишга туширилди.

11.03.2024
My.gov.uz портали орқали 2 та янги давлат хизматлари ишга туширилди

2024 йил 1 март санасидан бошлаб My.gov.uz порталида ёшларнинг IT-сертификат харажатларини қоплаш ва ўқув марказларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2 та янги давлат хизмати ишга туширилди

04.03.2024
Энди барча фанлардан миллий сертификат олиш мумкин

My.gov.uz порталида барча фанлардан (тегишли умумтаълим ва махсус фанлардан) билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат олиш учун имтиҳонда қатнашишга ариза бериш хизмати жорий этилди.

22.02.2024
Яна бир янги хизмат!

Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар ўз мулкларини қўриқлаш хизматига топшириш учун My.gov.uz орқали онлайн ариза беришлари мумкин.

13.02.2024