MyGovUz мобил иловаси имкониятлари

2020-08-27 16:00:00

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни текширишда ҳали ҳам пуллик СМС хизматларидан фойдаланяпсизми? MyGovUz мобил иловасида транспорт воситалари ҳақидаги маълумотларни тезкор ва энг муҳими бепул кўриш имконияти мавжуд эканлигини билармидингиз?

Бундан ташқари, Сиз ўзингизнинг севимли гаджетингизни қўлингиздан туширмасдан турли соҳаларда қуйидаги бир қатор фойдали хизматлардан фойдаланишингиз мумкин:

  • уй-жой коммунал хизмати;
  • солиқлар;
  • тадбиркорлик;
  • ижтимоий таъминот;
  • божхона фаолияти;
  • транспорт;
  • адлия.

Шунингдек, иловада профил маълумотларини кўриш ва ўзгартириш, ариза ҳолатини билиш ва кўчмас мулкни қўшиш имкониятлари мавжуд.

Мобил иловани юклаб олишлар сони бўйича бизнинг севимли статистикамиз:
AppStore: 4600+
Play Market: 100 000+

My.gov.uz иловасини ҳаволалар орқали юклаб олинг:
AppStore: http://bit.ly/MyGovUZ
Google Play: http://bit.ly/MyGovUZB