Фуқаролик ҳолати тўғрисида гувоҳнома олиш

2020-09-24 15:30:00

Фуқаролик ҳолати тўғрисида гувоҳномани олиш учун барча ишларингиздан қолиб кетиб ФҲДЁ бўлимларига ташриф буюриб навбатларда турганингизни эслайсизми? Энди бу қийинчиликлар ўтмишда!

Ягона портал сизни вақтни беҳуда сарфлашдан қутқаради ва ҳақиқатан ҳам муҳим нарсаларга вақт ажратишга ёрдам беради.

Ушбу хизматни олиш учун Сизга:

  • компьютер;
  • Ягона портал my.gov.uz сайти;
  • “Никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш” хизмати.

Хизмат кўрсатиш муддати – 3 иш куни.

Хизматни тақдим этиш нархи - БҲМнинг 5 фоизи, Ягона портал орқали мурожаат килинганида эса БҲМнинг 4,5 фоизи.

Хизматга ўтиш ҳаволаси - https://my.gov.uz/uz/service/112