ОАВни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш

2020-11-06 17:30:00

Эсингизда бўлса, биз оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш хизматини Ягона порталда my.gov.uz жорий қилган эдик.

Эндиликда Ягона порталда my.gov.uz ушбу хизматни қайта расмийлаштириш имконияти ҳам яратилди.

Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш учун Ягона порталнинг “Лицензиялаш” бўлимида хизматни топиш, тегишли маълумотларни киритиб, ариза юбориш ва кўриб чиқиш натижасини кутиш кифоя.

Хизматни кўрсатиш муддати: 15 кун.

Йўналишларга кўра давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,25 - 7,50 баробаридан иборат.

Хизматга ўтиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/view/358