Никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки ажралганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш

2021-02-01 09:00:00

Ҳар ойда минглаб юртдошларимиздан ушбу маълумотнома сўралади. Энди уни олиш учун ФҲДЁ бўлимларида навбат кутишлар ортда қолди.

Қайси маълумотнома дейсизми?

Гап — Никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш ҳақида кетяпти.

Ушбу хизмат Ягона порталда ҳам кўрсатилади ва сизни вақтни беҳуда сарфлашдан қутқаради.

Бу қандай ишлайди?

Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ўтиб маълумотнома тулдиради, сўнг белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади. Сўровнома ФҲДЁ органига юборилади.

ФҲДЁ органи QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда ЯИДХП орқали юборади.

Агар сўровномада сўралаётган маълумотлар ФҲДЁ органида мавжуд бўлмаса у тегишли равишда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш архивларига юборилади ва бу хақда аризачи хабардор қилинади.

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар ҳақидаги маълумот бу ерда: (https://my.gov.uz/uz/service/112)

Хизмат 3 иш кунида кўрсатилади.

Тўлов миқдори — Ягона портал орқали мурожаат килинганида БҲМнинг 4,5 фоизи.

Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг: https://my.gov.uz/uz/service/112