image

❗️Зўравонликка йўл қўйманг! Ўзингизни ҳимоя қилинг!

07.01.2025

📱 Энди тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият яратилди. Улар my.gov.uz портали орқали "Ҳимоя ордери"ни олиш учун онлайн ариза топширишлари мумкин.

👮‍♂️ Мурожаат профилактика инспекторига тақдим этилган вақтдан бошлаб 24 соат ичида кўриб чиқилади. Ҳимоя ордери зўравонлик содир этган шахсга нисбатан бир қатор чекловлар қўяди. 

👉 Бунга: Тазйиқ ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш; Зўравоннинг жабрланувчи билан алоқасини тақиқлаш; Жабрланувчи ва зўравоннинг бир хонада бўлишини тақиқлаш; Зўравон зиммасига жабрланувчининг даволаниш, етказилган моддий ва маънавий зарарини қоплаш мажбуриятини юклаш; Зўравоннинг қурол сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини чеклаш кабилар киради.

👤 Азиз аёллар, зўравонликка йўл қўйманг! Ўзингизни ҳимоя қилинг! 

🧑‍💻 Бу борада my.gov.uz портали сизга яқиндан ёрдам беради!

▶️ https://youtube.com/shorts/FrgqjeJAXMI?feature=share

Барча янгиликлар

Азиз Ватан ҳимоячилари❗️

Сизларни 14-январ – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 33 йиллиги билан Рақамли ҳукумат маркази жамоаси номидан чин қалбдан муборакбод этамиз!

14.01.2025
❗️Эндиликда меҳнат шартномалари электрон шаклда тузилади!

🟡 Ҳукумат қарорига мувофиқ иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат шартномалари “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) орқали электрон тарзда расмийлаштирилади.

13.01.2025
🔐 Мулкингизни қўриқлаш хизматига топширмоқчимисиз?

🧑‍💻Жисмоний ва юридик шахслар ўз мулкларини қўриқлаш хизматига топшириш учун my.gov.uz орқали онлайн ариза беришлари мумкин. Бунинг учун тўлов ундирилмайди.

13.01.2025
🔵Уйдан чиқмаган ҳолда пенсия миқдорини билиш мумкин!

📲my.gov.uz портали орқали "SMS-ПEНСИЯ" хизматига телефон рақамини онлайн улаш имкониятидан фойдаланинг (рақамингиз ўзгарган бўлса, янгисини киритинг).

11.01.2025
📣Эълон!

📱 Ягона интерактив давлат хизматлари портали ахборот тизимларида навбатдан ташқари профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан my.gov.uz порталининг Мобил иловасидан фойдаланишда узилишлар кузатилиши мумкин.

10.01.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг