Азиз болажонлар, сиз бизнинг бахтимизсиз!

2021-06-01 09:00:00

Азиз болажонлар, сиз бизнинг бахтимизсиз!

Янги туғилган чақалоқни давлат рўйхатига қўшиб, кичкинтойга гувоҳнома бериш, кейин уни боғча, мактаб ва олийгоҳларга кузатиш жараёнларида иштирок этишидан мамнун “Электрон ҳукумат” жамоаси келажагимиз давомчилари, беғубор болажонларимизни байрам билан қутлайди. 

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида ҳар бир болажонга мустаҳкам соғлик, мукаммал ва тўкис оила, такрорланмас болалик онларини тилаб қоламиз. 

Сизнинг беғубор кулгингиз нафақат юртимизни, балки бутун дунёни ёритиб турсин!