Кредит тарихингиз ҳақида бир зумда батафсил маълумот олинг

2021-07-16 09:00:00

Кредит тарихингиз ҳақида бир зумда батафсил маълумот олинг

Кредит тарихи ўзи нима?

Кредит тарихи умр давомида бир марта бўлса ҳам банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, лизинг компаниялари, маиший техника, мебел ва шу каби дўконларнинг кредит хизматларидан фойдаланган ҳар қандай инсонда мавжуд.

Кредит тарихи – бу Сизнинг қаердан, қайси кредит ташкилотидан, қанча миқдорда қарз олганингиз ва кейинчалик уни қандай тўлаганингиз тўғрисида батафсил маълумот, яъни бу Сизнинг қарз олувчи сифатида молиявий интизомингиз аксидир.

Бу нима учун керак?

Кредит тарихига асосан, қарздорларнинг молиявий ҳолати, шунингдек, қарзни қайтара олиш қобилияти баҳоланади, шунингдек, қарздорларнинг баҳолаш рейтинги тизими (скоринг) шаклланади.

Кредит скоринги — бу Сизнинг кредитни тўлай олиш қобилиятингизни балл бериш орқали баҳолаш тизими. Сизга бериладиган баллар муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд ёки йўқлиги, шунингдек, даромадлар, фаолият тури, ёш ва турмуш ҳолати ва бошқа шу каби омилларга боғлиқдир.

Муҳим! Скоринг балини ошириш учун ўз кредит тарихингизни кузатиб боришингиз, қарз юки ҳажмини кўпайтирмасдан, мажбуриятларни ўз вақтида бажариб боришингиз зарур.

Скоринг бали қанчалик юқори бўлса, кредит ва кредит маҳсулотларини олиш бўйича имконият шунчалик баланд бўлади.

Кредит тарихингизни Ягона портал (my.gov.uz) орқали олиш имконияти мавжудлигидан хабардормисиз?

Бунинг учун Ягона порталда рўйхатдан ўтган бўлсангиз кифоя. Порталга кириб, “Кредит тарихини олиш”  бўлимига ўтасиз.

Бир нечта қадамдан кейин сизга олган кредитларингиз ҳақида батафсил маълумот тақдим этилади.

Муҳим! Сиз ҳеч қандай сабабларни кўрсатмасдан, йилига фақат бир марта текинга ва исталганча пуллик асосда ўз кредит тарихингиз тўғрисидаги маълумотни олиш ҳуқуқига эгасиз.

Сизга ҳатто кредит олувчи сифатида баҳо ҳам қўйилади. Агар яхши баҳога эга бўлсангиз, келгусида яна кредит олишингизда банклар сизга ишонч билан қарашади, акси бўлса...