image

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди

18.11.2021

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди

“Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

  • 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
  • 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
  • 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил сентябргача;
  • 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Илгари 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Барча янгиликлар

My.gov.uz имтиёзга эга шахсларга уларни даволаш учун сарфланган маблағ ва дори воситалари ҳақида онлайн маълумот беради

Ягона порталда Давлат тиббий суғурта жамғармаси фаолиятига оид янги хизмат ишга туширилди

16.04.2024
Миллий сертификат олиш учун имтиҳонда қандай қатнашса бўлади?

Бунинг учун сизга my.gov.uz ёрдам беради. Бош саҳифадан “Таълим” бўлимига ўтиб, “Умумтаълим фанлари даражасини аниқлаш” хизматини танланг ва имтиҳонда қатнашиш учун ариза топширинг.

14.04.2024
Физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

2024 йил 7 апрель (якшанба) куни бўлиб ўтадиган физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларга рухсатномалар юборилди

04.04.2024
Агро хизматлар соҳасида малака оширишни истайсизми?

Эндиликда жисмоний шахслар Агрохизматлар маркази (АКИС) ўқув курсларида малака оширишга my.gov.uz орқали онлайн ариза топшириши мумкин.

03.04.2024
My.gov.uz портали сервер қурилмалари кўчирилмоқда!

Жорий йилнинг 21-24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) сервер қурилмаларини Рақамли ҳукумат марказининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш бўйича ташкилий-техник ишлар амалга оширилади.

15.03.2024