Оила – муқаддас гўша. Айниқса, бутун оиланинг бир жойга жам болиши ҳар биримизни қувонтирадиган ҳолат.

2021-11-19 09:00:00

Оила – муқаддас гўша. Айниқса, бутун оиланинг бир жойга жам болиши ҳар биримизни қувонтирадиган ҳолат.

Кўчадаги ҳар қандай об-ҳаво эса бутун оила таркибини Ягона порталда жамлашга тўсиқ бўлолмайди.

Бунинг учун my.gov.uz манзилида “Менинг оилам” бўлимига ўтинг. Бордию, унга оилангиз таркиби нотўғри киритилган ёки бегоналар қўшилиб қолган бўлса, уни дарҳол ўзгартиринг. Оила таркиби тўгрисидаги маълумотларни тўлиқ киритиб, таҳрирлашга ариза юборинг.

Оила таркиби ҳақидаги маълумотлар бизга қачон қўл келади?Субсидия олиш, суғурта билан боғлиқ жараёнлар, ишончнома шакллантириш, кредит масалалари ва бошқа ҳолатларда.

Энг муҳими, оилангиз электрон базада тўлиқ жамланганидан кўнглингиз хотиржам тортади.

Оила таркиби ҳақида маълумот сўралган жойларга қоғоз ҳужжатлар кўтариб юришга ҳожат қолмайди.

Қайси давлат ташкилотига борманг, оилангиз таркиби бўйича маълумотлар автомат тарзида чиқиб келади.