Ҳурматли фойдаланувчилар! Портал фаолияти бўйича техник носозликлар юзасидан 1242 алоқа марказига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
image

Энди давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш учун рухсатномани онлайн олишингиз мумкин

11.05.2022

Сиз ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланмоқчимисиз? Бунинг учун рухсатномани қаердан олишни билмайсизми?

Бунинг учун ортиқча бош қотирманг. Ҳозироқ my.gov.uz имкониятларидан фойдаланинг.

My.gov.uz орқали “Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш хизмати”дан фойдаланиб, аризангизни қолдиринг.

Архив ҳужжатларидан фойдаланиш бўйича 1 иш куни давомида  (Аввалги тартиб бўйича 3 кун бўлган) бир йил муддатга фойдаланиш мумкин бўлган QR-кодли рухсатнома шаклланади.

Хизмат  қулай ва оддий, энг муҳими, мутлақо бепул.

Барча янгиликлар

My.gov.uz портали сервер қурилмалари кўчирилмоқда!

Жорий йилнинг 21-24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) сервер қурилмаларини Рақамли ҳукумат марказининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш бўйича ташкилий-техник ишлар амалга оширилади.

15.03.2024
Эндиликда педагогик фаолиятни бошлаётган кадрлар касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади

Мазкур талабдан келиб чиқиб My.gov.uz порталида "Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш" хизмати ишга туширилди.

11.03.2024
My.gov.uz портали орқали 2 та янги давлат хизматлари ишга туширилди

2024 йил 1 март санасидан бошлаб My.gov.uz порталида ёшларнинг IT-сертификат харажатларини қоплаш ва ўқув марказларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2 та янги давлат хизмати ишга туширилди

04.03.2024
Энди барча фанлардан миллий сертификат олиш мумкин

My.gov.uz порталида барча фанлардан (тегишли умумтаълим ва махсус фанлардан) билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат олиш учун имтиҳонда қатнашишга ариза бериш хизмати жорий этилди.

22.02.2024
Яна бир янги хизмат!

Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар ўз мулкларини қўриқлаш хизматига топшириш учун My.gov.uz орқали онлайн ариза беришлари мумкин.

13.02.2024