Call-center 24/7 тартибда
1242
my.gov.uz умумий саволлар
1148
таклиф ва шикоятлар

Сотиб олмоқчи бўлган ҳовли-жойингиз «Снос»га тушмаганмикин?

07.06.2022

Энди буни осонгина аниқлаштириш мумкин.

Уй-жой бузилишга тушган ёки тушмаганлиги (Снос) тўғрисидаги маълумотномани my.gov.uz орқали онлайн олинг.

Бунинг учун “Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш” хизматини танлаб, бўш катакларга кадастр рақами ва бино номини ёзсангиз бўлгани. 

Хизмат пуллик (15000 сўм) ва албатта my.gov.uz дан фойдаланганда (13500 сўм) 10% чегирма мавжуд. 

Хизмат кўрсатиш муддати 3 кун.

Ушбу қулайлик ҳовли-жой сотиб олаётганда, уйни капитал таъмирлаётганда жуда қўл келади.

Муҳими, кўнгил хотиржам бўлади.

My.gov.uz - ишончли, қулай ва тезкор!

Барча янгиликлар

My.gov.uz – ёшлар билан бирга!

Бугун, 30 июнь – серқуёш, фаровон ўлкамизда Ёшлар куни. Юртимиздаги ҳар бир ёшнинг чинакам байрами.

30.06.2022
Яна бир янги қулайлик!

My.gov.uz орқали халқаро IT-сертификат ёки ўқиш учун сарфланган харажатнинг 50 фоизи қоплаб берилади.

27.06.2022
My.gov.uz орқали қанча маош олаётганингизни кузатиб боринг!

Хабарингиз бор, Президент фармонига мувофиқ, жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи 12 фоизга оширилди.

16.06.2022
My.gov.uz да ногиронлиги бўлган шахслар учун қандай имкониятлар бор?

Ҳозирги кунда ногиронлиги бўлган шахслар нафақа тайинлашга my.gov.uz орқали онлайн ариза бериш имкониятига эгадирлар.

14.06.2022
Сотиб олмоқчи бўлган ҳовли-жойингиз «Снос»га тушмаганмикин?

Энди буни осонгина аниқлаштириш мумкин.

07.06.2022