Call-center 24/7 тартибда
1242
my.gov.uz умумий саволлар
1148
таклиф ва шикоятлар

My.gov.uz да ногиронлиги бўлган шахслар учун қандай имкониятлар бор?

14.06.2022

Ҳозирги кунда ногиронлиги бўлган шахслар нафақа тайинлашга my.gov.uz орқали онлайн ариза бериш имкониятига эгадирлар.
Нафақа тайинлаш учун ариза бериш” хизматидан қуйидаги шахслар фойдаланишлари мумкин:

  • ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар;
  • одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар;
  • 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
  • болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақа;
  • ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлари.

Шунингдек, my.gov.uz орқали:

16 ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш талонини расмийлаштиришда тиббий хулоса олиш учун электрон ариза тақдим этишлари мумкин.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).

Барча янгиликлар

My.gov.uz – ёшлар билан бирга!

Бугун, 30 июнь – серқуёш, фаровон ўлкамизда Ёшлар куни. Юртимиздаги ҳар бир ёшнинг чинакам байрами.

30.06.2022
Яна бир янги қулайлик!

My.gov.uz орқали халқаро IT-сертификат ёки ўқиш учун сарфланган харажатнинг 50 фоизи қоплаб берилади.

27.06.2022
My.gov.uz орқали қанча маош олаётганингизни кузатиб боринг!

Хабарингиз бор, Президент фармонига мувофиқ, жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи 12 фоизга оширилди.

16.06.2022
My.gov.uz да ногиронлиги бўлган шахслар учун қандай имкониятлар бор?

Ҳозирги кунда ногиронлиги бўлган шахслар нафақа тайинлашга my.gov.uz орқали онлайн ариза бериш имкониятига эгадирлар.

14.06.2022
Сотиб олмоқчи бўлган ҳовли-жойингиз «Снос»га тушмаганмикин?

Энди буни осонгина аниқлаштириш мумкин.

07.06.2022