Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун ариза юбориш хизмати ўчирилади

2019-04-30 19:00:00

Ҳурматли фойдаланувчилар!

     Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси муддати якунланиши муносабати билан, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун ариза юбориш” хизмати жорий йилнинг 1 майидан ўчирилади.
     Кўриб чиқиш учун аввал юборилган аризалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида” қарорига мувофиқ кўриб чиқилади.