Call-center

1242
my.gov.uz умумий саволлар (24/7)
1148
таклиф ва шикоятлар

Тошкент аэропортида МИБнинг хизмат кўрсатиш бўлими ишга тушди

20.09.2022

МИБнинг хизмати орқали қарз бор ёки йўқлигини текшириш ҳамда қарздорликка тўлов қилиш орқали шу жойни ўзида тақиқни олиб ташлаш мумкин.
“Тошкент” халқаро аэропортида Мажбурий ижро бюросининг хизмат кўрсатиш бўлими ишга тушди. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бўлим Ўзбекистон фуқароларининг чет элга чиқишига тақиқ қўйиш билан боғлиқ муаммоли вазиятларнинг ечими билан шуғулланади.
Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш залидаги маълумот столида жойлашган бўлимда МИБ ходимлари 24/7 ишлаши таъкидланган.
Хизмат орқали ходим йўловчининг илтимосига биноан қарз бор ёки йўқлигини айтиши мумкин.

Шунингдек, қарзни тўлаб ва тўлов ҳужжати тақдим этилганидан сўнг МИБ ходими тизимни янгилаши ва йўловчидан кетиш учун тақиқни олиб ташлаши мумкин.

МИБ вакили тўловларни тўғридан-тўғри қабул қилмайди. Айни пайтда йўловчилар фақат электрон тўлов тизимлари (“Click”, “PayMe”, “Apelsin” ва бошқалар) орқали қарздорликларни ёпишлари мумкин.

Яқин кунларда аукционлар якунлангач, Тошкент аэропортида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари ўрнатилади ва улар орқали йўловчилар нафақат пластик карталар, балки нақд пулда ҳам тўловларни амалга оширишлари мумкин бўлади.

Манба: Uzbekistan Airports

Барча янгиликлар

Диққат!

Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимлари янгиланаётганлиги муносабати билан мй.гов.уз даги божхона фаолияти билан боғлиқ электрон давлат хизматларида узилишлар кузатилиши мумкин. 

21.09.2022
Тошкент аэропортида МИБнинг хизмат кўрсатиш бўлими ишга тушди

МИБнинг хизмати орқали қарз бор ёки йўқлигини текшириш ҳамда қарздорликка тўлов қилиш орқали шу жойни ўзида тақиқни олиб ташлаш мумкин.

20.09.2022
Эълон!

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази «Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича аҳоли кўникмаларини ошириш бўлими»га ишга таклиф этади.

15.09.2022
Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш my.gov.uz да арзонга тушади!

Енгил автомобилда йўловчи ташиш лицензия варақасини олишнинг янги тартиби жорий қилинди.

14.09.2022
Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази барча юртдошларимизни электрон давлат хизматларини қулайлигини ошириш мақсадида 4 та саволдан иборат қисқа сўровномада қатнашишга таклиф этади.

13.09.2022